Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Фитр ва қурбонлик куни рўза тутишдан ман этилгани хусусида

138 (1137) 2666. Ибн Азҳарнинг қуллари Абу Убайддан ривоят қилинади:
"Мен Умар ибн Хаттоб билан бирга ҳайит куни иштирок этдим. У зот келиб, намоз ўқидилар. Кейин бориб, одамларга хутба ўқиб, унда: "Албатта бу икки кунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутишдан ман қилдилар. У, рўзаларингизни тугатиб, оғиз очганингизда, иккинчиси, қурбонликларингизни еган кунингизда", дедилар".

139 (1138) 2667. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки кун, яъни, фитр куни ва қурбонлик куни (ёки қурбонлик куни ва фитр куни) рўза тутишдан ман қилдилар".

140 (827) 2668. Қазаъа розияллоҳу анҳу Абу Саид розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:
"Абу Саид розияллоҳу анҳудан бир ҳадис эшитган эдим, у мени ажаблантирди. Абу Саидга: "Шуни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганмисиз?" десам, у зот: "Сенга эшитмаган нарсамни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитдим, деб гапирармидим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бу икки кун, яъни, қурбонлик ва Рамазон фитр кунида рўза тутиш дуруст бўлмайди", деганлар", деб айтдилар".

141 (000) 2669. Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки кун, яъни, фитр куни ва қурбонлик кунида рўза тутишдан ман этдилар.

142 (1139) 2670. Зиёд ибн Жубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Бир киши Ибн Умар розияллоҳу анҳу ҳузурларига келиб, мен бир кун рўза тутишни назр қилдим. У қурбонлик ёки фитр кунига мувофиқ бўлиб қолди. Шунда Ибн Умар розияллоҳу анҳу: "Албатта Аллоҳ назрга вафо қилишни буюрган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса бу кун рўза тутишдан ман этганлар", дедилар".

143 (1140) 2671. Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки кундаги, яъни фитр ва қурбонлик кунидаги рўзадан ман этдилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио