Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ким ашуро куни (нонуштада бирор нарса) еган бўлса кунни қолган қисмида нарса емасин, деб айтилгани хусусида

135 (1135) 2663. Салама ибн Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ашуро куни, Аслам (қабиласи)дан бир кишига одамлар ичида ким бирор нарса еган бўлса ҳам куннинг қолганида рўза тутсин, ким емаган бўлса у ҳам рўза тутсин, деб жар чақиришга амр қилдилар».
(Изоҳ: Аввалги ўрганган ривоятларимиздан маълумки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро рўзасини яҳудийлар нима учун тутишларини билиб, у рўзани мусулмонлар тутишга ҳақлироқ эканларига айни Ашуро куни қарор қилганлар. Кўринишидан бу иш эрталаб содир бўлган. Шунинг учун Аслам қабиласидан бўлган кишига жар чақиришга амр қилганлар. Ашуро куни нонушта қилиб олганлар ўша куннинг ҳурматидан кундузнинг қолган қисмида бирор нарса еб-ичмасликларига амр қилинган. Эрталабдан бирор нарса еб-ичмаганлар эса, рўзани ният қилиб олишларига амр бўлган. Бу иш ҳам Ашуро рўзасини тутмоқ аҳамиятли эканини кўрсатади).

136 (1136) 2664. Рубаййиъ бинти Муъаввиз ибн Афро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ашуро куни тушликда Мадина атрофидаги ансорлар қишлоғига одам жўнатиб: "Ким рўза тутиб тонг оттирган бўлса рўзасини охирига етказсин. Кимни оғзи очиқ бўлса, қолган кунида (ҳеч нарса емасдан, рўзасини) охирига етказсин", дедилар.
"Бизлар ана шундан кейин рўза тутиб, кичик болаларимизга ҳам Аллоҳ хоҳлаганича рўза тутдирар эдик. Ва масжидга бориб, уларга жундан ўйин ясаб берар эдик. Агар болалардан бирортаси овқат, деб йиғласа ўша ўйинни (токи овутиш учун) ифтор бўлгунича бериб турар эдик".

137 (000) 2665. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келиб, унинг давомида: "Болаларга жундан ўйинчоқ ясаб берсак, биз билан уни олиб кетар эдилар. Агар овқат сўрашса, ўйинни бериб, то оғиз очилгунча, у билан овутиб турар эдик", дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио