Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ашуронинг қайси кунда тутилиши хусусида

132 (1133) 2659. Ҳакам ибн Аъраж розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Замзам олдида ридоси устида ёнбошлаб ётган Ибн Аббоснинг ҳузурига бориб:
«Менга Ашуро рўзаси ҳақида хабар бер», дедим.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Қачон муҳаррамнинг ҳилолини кўрсанг санаб бор, тўққизинчи куни рўза тутган ҳолда тонг оттир», дедилар. Мен: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундоқ қилиб, унинг рўзасини тутар эдиларми?» десам, у зот: «Ҳа», дедилар».

000 (000) 2660. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

133 (1134) 2661. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутдилар ва у куннинг рўзасини тутишга амр қилдилар. Одамлар: «Эй Аллоҳниниг Расули, бу кунни яҳудий ва насоролар улуғлайдилар», дейишди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон келаси йил бўлса, иншааллоҳ, тўққизинчи куннинг рўзасини ҳам тутамиз», дедилар. Бас, келаси йил бўлмасдан туриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар».

134 (000) 2662. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар келаси йилгача қолсам албатта тўққизинчи куннинг рўзасини ҳам тутаман», дедилар».
Абу Бакрнинг ривоятида: "Яъни ашуро кунини", бўлиб келган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио