Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ашуро куни рўзасининг фазилати

126 (1129) 2648. Ҳумайд ибн Абдураҳмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Муовия ибн Абу Суфён Мадинага келганларининг бирида, ашуро куни хутба ўқиб, унда: "Эй Мадина аҳли! Уламоларингиз қаерда? Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганман, у зот ушбу кун ҳақида гапириб: "Бу кун Ашуро кунидир. Аллоҳ сизларга буни фарз қилиб ёзмаган. Мен рўзаман. Ким рўза тутишни яхши кўрса рўза тутсин. Ким оғиз очишни яхши кўрса оғзини очсин", дедилар.

000 (000) 2649. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

000 (000) 2650. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

127 (1130) 2651. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келиб, яҳудийлар Ашуро куни рўзасини тутаётганларини кўрдилар. Бу ҳақда улардан сўралган эди, улар: «Бу кун Аллоҳ Мусо ва Бани Исроилни душманидан баланд қилган кун. Биз ана шу кунни таъзим қилган ҳолда рўзасини тутамиз», дейишди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Биз сизлардан кўра Мусога ҳақлироқмиз», деб, унинг рўзасини тутишга амр қилдилар».

000 (000) 2652. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

128 (000) 2653. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келиб, яҳудийлар Ашуро куни рўзасини тутаётганларини кўрдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бу рўза тутаётган кунингиз қандай кун", деб сўрагандилар, улар: «Бу улуғ кун, Аллоҳ Мусо ва қавмига нажот бериб, Фиръавн ва унинг қавмини ғарқ қилган кун", дейишди. Мусо шукр қилган ҳолда рўза тутарди. Биз ҳам ана шу кунни рўзасини тутамиз», дейишди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Биз сизлардан кўра Мусога ҳақлироқ ва яқинроқмиз», деб, унинг рўзасини тутдилар ва тутишга амр қилдилар».

000 (000) 2654. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

129 (1131) 2655. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Ашуро бир кун бўлиб, у кунни яҳудийлар улуғлаб ва ҳайит куни қилиб олишган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Сизлар ҳам рўза тутинглар", дедилар".

130 (000) 2656. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Хайбар аҳли Ашуро кунининг рўзасини тутар, уни ийд қилиб, аёлларига ўша кунда тақинчоқларини тақтирар, ясантиришар эдилар.
Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сиз у куни рўза тутинглар», дедилар».

131 (1132) 2657. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бу зотдан Ашуро кунининг рўзаси хусусида сўралганида, у зот: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу кун – Ашуро куни рўзасини бош­қа кунлардан афзал кўрганларини, ва ушбу ой – Рамазон ойи рўзасини истагандек, бош­қа ой рўзасини истаганларини кўрмадим», деганлар».

000 (000) 2658. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио