Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ашуро рўзаси хусусида

113 (1125) 2632. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Қурайш жоҳилият даврида Ашуро куни рўзасини тутар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам жоҳилият даврида унинг рўзасини тутар эдилар. Мадинага келганларида ҳам унинг рўзасини тутдилар ва тутишга амр қилдилар. Қачонки Рамазон фарз бўлганда: "Ким хоҳласа тутар, ким хоҳласа тарк қилар», дедилар".

114 (000) 2633. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат "Қачонки Рамазон фарз бўлганда Ашурони тарк қилдилар. Бас, ким хоҳласа тутар, ким хоҳласа тарк қилар эди", бўлиб келган.

000 (000) 2634. Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Ашуро куни жоҳилиятда рўза тутилар эди. Қачонки Ислом келгач, ким хоҳласа рўза тутди ва ким хоҳласа тарк қилди".

115 (000) 2635. Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рамазон фарз бўлишидан олдин ашуро рўзасини тутишни буюрардилар. Қачонки рамазон рўзаси фарз бўлгач, ким хоҳласа ашуро куни рўза тутди ва ким хоҳласа оғзи очиқ бўлди".

116 (000) 2636. Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Қурайш жоҳилият даврида Ашуро куни рўзасини тутар эди. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни рўзасини тутишга буюрдилар. Ҳатто Рамазон рўзаси фарз қилинди. У зот: "Ким хоҳласа рўза тутсин, ким хоҳласа оғиз очсин», дедилар".

117 (1126) 2637. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Жоҳилият аҳли, ашуро куни рўза тутишар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва мусулмонлар Рамазон рўзаси фарз бўлишидан олдин ашуро рўзасини тутишар эди. Қачонки рамазон фарз қилингач у зот: "Албатта ашуро Аллоҳ кунларидан бир кундир. Ким хоҳласа рўза тутсин, ким хоҳласа тарк қилсин", дедилар.

000 (000) 2638. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

118 (000) 2639. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида ашуро куни зикр қилинди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жоҳилият аҳли бир кун рўза тутишар эди. Ким сизлардан рўза тутишни яхши кўрса рўза тутсин, ким кариҳ кўрса тарк қилсин", дедилар".

119 (000) 2640. Абдуллоҳ Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ашуро куни ҳақида зикр қилиб: "Албатта бу кунда жоҳилият аҳли рўза тутишар эди. Ким сизлардан рўза тутишни яхши кўрса рўза тутсин, ким тарк қилишни яхши кўрса тарк қилсин", дедилар".
Абдуллоҳ (ибн Умар) бу ашуро куни рўза тутмас эдилар. Фақат одатларидаги рўзага тўғри келиб қолсагина тутардилар.

120 (000) 2641. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

121 (000) 2642. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
 "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида ашуро кунини зикр қилинди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "У шундай кунки, жоҳилият аҳли рўза тутишар эди. Ким хоҳласа рўза тутади. Ким хоҳласа тарк қилади", дедилар".

122 (1127) 2643. Абдураҳмон ибн Язид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Ашъас ибн Қайс розияллоҳу анҳу Абдуллоҳ (ибн Масъуд) ҳузурларига кирганларида, Абдуллоҳ тушлик қилаётган эдилар. Шунда Абдуллоҳ: "Эй Абу Муҳаммад яъни Ашъас, тушликка кел", дегандилар, Ашъас: "Бугун ашуро куни эмасми?" дедилар. Абдуллоҳ: "Ашуро нималигини биласанми?" дедилар. Ашъас: "У нима", деди. Шунда Абдуллоҳ: "У шундай кунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рамазон ойи рўзаси буйруғидан олдин тутардилар. Қачонки рамазон ойи тушгач, у тарк қилинди", дедилар.
Абу Курайб ривоятларида "уни тарк қилдилар", бўлиб келган.

000 (000) 2644. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

123 (000) 2645. Қайс ибн Сакан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Ашъас ибн Қайс ашуро куни Абдуллоҳ (ибн Масъуд) ҳузурларига кирсалар, у зот овқатланаётган эдилар. Шунда Абдуллоҳ: "Эй Абу Муҳаммад яъни, Ашъас, яқинимга келиб, овқатдан егин", дегандилар, Ашъас: "мен рўзаман", дедилар. Абдуллоҳ: "Бизлар ҳам рўза тутар эдик, кейин эса тарк қилинди", дедилар.

124 (000) 2646. Алқама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Ашъас ибн Қайс (Абдуллоҳ) ибн Масъуд ҳузурларига кирганларида, ибн Масъуд ашуро куни овқат еяётган эдилар. У зот: "Эй Абу Абдураҳмон яъни Ашъас! Бу кун ашуро куни бўлиб, Рамазон (рўзасига буйруқ) тушишидан олдин рўза тутилар эди. Қачонки Рамазон буйруғи тушгач, ашуро рўзаси тарк қилинди. Агар оғзинг очиқ бўлса овқатлангин", дедилар.

125 (1128) 2647. Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ашуро кунги рўзани тутишни буюриб, унга тарғиб қилардилар. У кун келганида сўраб турардилар. Қачонки рамазон фарз бўлгач, бизга у кунни рўзасини буюрмадилар ҳам қайтармадилар ҳам ва у ҳақда сўрамай ҳам қўйдилар".


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио