Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ҳожига, арафот тоғида, арафа куни рўза тутмасдан оғзи очиқ бўлиши яхши экани хусусида

110 (1123) 2627. Умму Фазл бинти Ҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Одамлар арафа куни, бу саҳобия ҳузурларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рўзалари ҳақида тортишиб қолишди. Баъзилар: "у зот рўзадорлар", дейишса, баъзилари: "рўзадор эмаслар", дейишди. Мен у зотга бир қадаҳ сут юбордим. У зот Арафотда, туяларига (суянган ҳолда) турган эдилар. Бас, ундан ичдилар».

000 (000) 2628. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

000 (000) 2629. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

111 (000) 2630. Умму Фазл розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бўлган одамлар арафа кунги рўза хусусида тортишиб қолишди. Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик. Мен у зотга бир катта қадаҳда сут юбордим. У зот Арафотда, ундан ичдилар".

112 (1124) 2631. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хотинлари Маймуна розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Одамлар арафа куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзалари хусусида шакка тушиб қолишди. Маймуна розияллоҳу анҳу соғилган сутни у зотга юбордилар. У зот бир арафотдаги туриладиган жойда туриб, у сутдан ичдилар. Одамлар эса у зотга қараб туришар эди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио