Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Сафарда рўза тутиш ва оғиз очиқ бўлиш ихтиёри хусусида

103 (1121) 2620. Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Ҳамза ибн Амр ал-Асламий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сафардаги рўза ҳақида сўради. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар хоҳласанг рўза тут. Агар хоҳласанг оғзингни оч", дедилар".

104 (000) 2621. Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Ҳамза ибн Амр ал-Асламий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: "Эй Аллоҳнинг расули! Мен рўзани орқама-орқа тутувчи кишиман, сафарда рўза тутаманми? Деб сўради. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Рўза тут агар хоҳласанг. Оғзингни оч агар хоҳласанг", дедилар".

105 (000) 2622. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

106 (000) 2623. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат ушбу санадда Ҳамза: "Мен рўза тутиб юрадиган кишиман, сафарда рўза тутаманми?" бўлиб келган.

107 (1121 (б)) 2624. Ҳамза ибн Амр ал-Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Бу зот: "Эй Аллоҳнинг расули! Сафарда рўза тутишга ўзимда қувват борлигини биламан. Рўза тутсам гуноҳ бўладими?" деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "У Аллоҳ томонидан бўлган рухсатдир. Ким у рухсатга амал қилса яхши. Ким рўза тутишни яхши кўрса зарари йўқ", дедилар".
Ҳорун ҳадисларида "У рухсатдир", деган сўзни айтдилар-у, аммо "Аллоҳ томонидан" дейилган сўзни зикр қилмадилар.

108 (1122) 2625. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Бизлар, рамазон ойида, иссиқ қаттиқ бўлган кунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга (сафарга) чиқдик. Иссиқ қаттиқ бўлганидан баъзиларимиз қўлини бошига қўйиб олар эди. Орамизда фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Абдуллоҳ ибн Равоҳаларгина рўзадор эдилар".

109 (000) 2626. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Бизларни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга, иссиқ қаттиқ бўлган кунда сафарга чиққанимизни кўрганингда эди,  ҳатто баъзиларимиз иссиқни шиддатидан қўлини бошига қўйиб олар эди. Орамизда фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Абдуллоҳ ибн Равоҳаларгина рўзадор эдилар".


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио