Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Агар ишга машғул бўлса оғзи очиқнинг савоби хусусида

100 (1119) 2617. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бизлар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафарга чиқдик. Баъзилар рўза тутдилар. Баъзиларни оғзи очиқ бўлди. Бизлар иссиқ кунда бир манзилга тушдик.  Энг кўп соялангани кийими борлар эди. Кимдир қуёшдан ўзини қўли билан ҳимоялар эди. Рўзадорлар йиқилиб қолишди. Оғзи очиқлар эса, ўринларидан туриб, чодир ўрнатиб, уловларни суғоришди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бугун оғзи очиқлар ажрни олиб кетдилар», дедилар.

101 (000) 2618. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарда эканликларида, баъзилар рўза тутдилар. Баъзиларни оғзи очиқ бўлди. Оғзи очиқлар белни боғлаб, ишга тушиб кетишди. Рўзадорлар эса, баъзи ишлардан кучсизланиб қолишди. Шу ҳолда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бугун оғзи очиқлар ажрни олиб кетдилар», дедилар.

102 (1120) 2619. Қазаъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Мен Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳу ҳузурларига борсам, у зотнинг ҳузурларида одамлар кўп экан. Қачонки одамлар тарқалишгач: "Мен сиздан ана бу одамлар сўрашаётган нарсани сўрамайман", деб сафардаги рўза ҳақида сўрадим. Шунда у зот: "Бизлар рўза тутиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга Маккага сафар қилиб, бир манзилга тушганимизда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сизлар душманларингизга яқинлашмоқдасизлар. Оғиз очиб юборишингиз кучлироқ бўлишингизга сабаб бўлади", дедилар. Бу (қатъий буйруқ бўлмаган) рухсат эди. Биздан кимдир рўза тутди ва кимдир оғзини очиб юборди. Сўнгра бошқа бир манзилга тушдик. У зот: "Сизлар субҳда душманларингизга йўлиқурсиз. Оғиз очиқ бўлиши кучли бўлишга сабаб бўлади. Оғизларингизни очиб юборинг", деб қатъий буйруқ қилдилар. Бизлар оғзимизни очиб юбордик".
Абу Саид розияллоҳу анҳу: "Ана шундан кейин бизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафарда рўза тутганимизни кўрардинг", дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио