Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Рамазон ойида мусофир киши рўза тутиши ҳам оғзини очиши ҳам агар рўзаси икки марҳала (яъни, 48 милл) узоқликда ёки ундан кўпроқ бўлса маъсиятсиз жоизлиги хусусида..

88 (1113) 2599. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазонда Маккага (йўлга) чиқдилар. Шунда Кадийдга етгунларича рўза тутиб бордилар. Сўнгра рўзани очдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари У зотнинг амалидан энг янгиси ва янгиси яъни, охирига эргашар эдилар».

000 (000) 2600. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.
Суфён: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни сўзларидаги, охирини олинади, деган сўзларини кимнинг сўзи эканини билмайман", дедилар".

000 (000) 2601. Зуҳрий айтадилар.
Оғизни очиб юриш икки ишнинг охиридир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буйруқларидаги охиргиси олинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккада рамазондан ўн уч кеча ўтгунча тонг оттирдилар.
 
000 (000) 2602. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.
Ибн Шиҳоб айтадилар. Одамлар ишнинг охирига эргашардилар. Ана ўша охирини насх қилувчи, муҳкам, деб билишар эди.

000 (000) 2603. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рамазонда сафар қилиб, то Усфон номли ерга боргунча рўза тутдилар. Кейин ичимлиги бўлган бир идишни чақирдилар. Одамлар кўриши учун кундузи ундан ичиб, оғиз очдиларда, Маккага кирдилар.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутиб, оғиз ҳам очдилар. Ҳатто Маккага кириб бордилар. Ким хоҳласа рўза тутди ва ким хоҳласа оғзини очди.

89 (000) 2604. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бу зот ровийлардан бири Товусга: "Рўза тутганга ҳам, рўза тутмаганга ҳам қайғуравермагин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарда рўза ҳам тутганлар, рўза тутмаганлар ҳам", дедилар.

90 (1114) 2605. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Макка фатҳи йили, рамазон ойида Маккага йўл олдилар. Рўза тутган ҳолда "Куроъал ғамийм" номли жойгача етиб бордилар. Одамлар ҳам рўза тутишди. Сўнгра бир қадаҳда сув чақириб, уни кўтаргандилар, одамлар у зотга қарашди. Сўнгра у сувдан ичдилар. Ичганларидан кейин у зотга: "Баъзи одамлар рўза тутишди", дейилган эди, у зот: "Ана ўша рўза тутганлар осийлардир, ана ўша рўза тутганлар осийлардир", дедилар.
 
91 (000) 2606. Жаъфардан ушбу санад билан ривоят қилиниб, унда қуйидаги сўзлар зиёда қилинди.
 "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: "Одамларга рўза тутиш машаққатли бўлиб қолди. Сизни нима қилишингизга қараб туришибди", деб айтилганида, у зот асрдан кейин бир қадаҳда сув чақирдилар".

92 (1115) 2607. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарда эдилар. Бас, тўпланган кишиларни ҳамда устига соя қилиб қўйилган одамни кўрдилар ва:
«Бу нима?» деб сўрадилар.
«Рўзадор киши», дейишди.
«Сафарда рўза тутиш яхшиликдан эмас», дедилар.
(Изоҳ: Ушбу ривоятда зикри келаётган, устига соя қилиниб, атрофида одамлар тўпланиб турган Абу Исроил лақабли, Қайс ал-Омирий деган киши эди. У сафарда, иссиқ кунда рўза тутганидан чарчаб қийналиб, ҳушидан кетиб йиқилган эди. Ана шунда кишилар уни яхшилаб ётқизиб, устига соя қилишган эди).

000 (000) 2608. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

000 (000) 2609. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат ушбу санадда: "Сизлар ўзингизга Аллоҳнинг рухсат қилиб қўйган нарсасини лозим тутинг", сўзи зиёда қилинган. Мен у ҳақда сўрасам у ёдлаб бера олмади.

93 (1116) 2610. Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Рамазондан ўн олти кун ўтгач, ғазотга чиқдик. Шунда рўзадор оғзи очиқни, оғзи очиқ ҳам рўзадорни айбламади».
 
94 (000) 22611. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат бир ривоятда "ўн саккиз", яна бирида "ўн икки" ва яна бирида "ўн етти" ёки "ўн тўққиз", бўлиб келган.

95 (000) 2612. Абу Саид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Рамазонда сафарга чиқдик. Шунда рўзадорни рўза тутгани учун, оғзи очиқни, оғзи очиқ бўлгани учун айбламади».

96 (000) 2613. Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга Рамазонда ғазот қилдик. Ичимизда кимдир рўзадор бўлди ва кимдир оғзи очиқ бўлди. Рўзадор оғзи очиқга, оғзи очиқ рўзадорга ғазаб қилмас эди. Бас, улар ким қуввати етиб рўза тутса, яхши, ким заифлик сезиб оғзи очиқ бўлса, у ҳам яхши, деб билишар эди», дейилган.

97 (1117) 2614. Абу Саид ал-Худрий ва Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафрга чиқдик. Шунда рўзадор рўза тутди, оғзи очиқни оғҳи очиқ бўлди. Ҳеч ким бир-бирини айбламади».

98 (1118) 2615. Ҳумайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Анас розияллоҳу анҳудан сафардаги рамазон рўзасини тутиш хусусида сўралганида, у зот: "Бизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга Рамазонда сафар қилдик. Рўзадор оғзи очиқни, оғзи очиқ рўзадорни айбламас эди.

99 (000) 2616. Ҳумайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен (сафарга) чиқиб, рўза тутдим. Менга (ҳозирги айтган нарсангни) яна қайтар, дейишди. Шунда мен: "Албатта Анас розияллоҳу анҳу менга хабар бердилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари сафар қилишар эди. Ўшанда рўзадор оғзи очиқни, оғзи очиқ рўзадорни айбламас эди. Мен Ибн Абу Мулайкага йўлиқсам, у ҳам Оиша розияллоҳу анҳудан худди шундай ривоятни эшитганини айтди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио