Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Тонг отганида жунуб бўлган кишининг рўзаси дуруст бўлиши хусусида

75 (1109) 2584. Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилиб, унда: "Ким тонгни жунуб ҳолатда топса рўза тутмайди", дедилар. Мен бу хабарни Абдураҳмон ибн Ҳорисга зикр қилган эдим, у киши буни инкор қилиб, жўнаб қолдилар. Мен ҳам у зот билан бирга бориб, ҳатто Оиша ва Умму Саламалар ҳузурига кирдик. Абдураҳмон бу икки онамиздан ана шу нарса хусусида сўрагандилар, икковлари: "Расулуллоҳ (с.ав.) эҳтиломсиз жунуб бўлиб, кейин рўза тутар эдилар. Биз юриб бориб, Марвонни ҳузурларига кирдик. Абдураҳмон бу хусусда у зотга ҳам зикр қилдилар. Марвон: "Сенга бирор нарса айтар эдим-у, лекин сен аввал Абу Ҳурайра ҳузурларига бориб, у киши айтган нарсани гапир", дедилар. Биз Абу Ҳурайранинг ҳузурларига бордик. Ровий Абу Бакр бу суҳбатларнинг барчасида ҳозир эдилар. Абдураҳмон Абу Ҳурайрага ана шулар ҳақида айтган эдилар, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: "Оналаримиз шундай, деб айтишдими?" дедилар. Абдураҳмон: "Ҳа", дедилар. Шунда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: "Икки онамиз (биздан кўра бу нарсани) билквчироқдирлар", дедилар".

Сўнгра Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: "Бу ривоятни Фазл ибн Аббосдан эшитган эдим, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитмаган эдим", деб, у ривоятни Фазлга мансуб, дедилар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтган ана шу нарсадан қайтдилар.
"Мен Абдулмаликга: "Ана шу нарса рамазонда бўлсами?" десам, у зот: "Ана шундай, яъни эҳтиломсиз жунуб бўлардиларда, сўнгра рўза тутар эдилар", дедилар."
 
76 (000) 2585. Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Рамазон ойида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тонг, эҳтиломсиз топар эди. У зот эса ғусл қилиб, рўза тутар эдилар".

77 (000) 2586. Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Марвон Умму Салама онамизга одам жўнатиб, жунуб ҳолда тонг оттирган киши рўза тутадими? Деб сўраганларида, Умму Салама розияллоҳу анҳу: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эътиломсиз, жимоъ сабабли жунуб ҳолатда тонг оттирардилар сўнгра оғизларини очмасдилар ҳамда қазо ҳам қилмасдилар, яъни рўза тутурдилар", дедилар".

78 (000) 2587. Оиша ва Умму Саламалар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойида, эҳтиломсиз, жимоъ сабабли жунуб бўлгандан кейин ҳам рўза тутардилар.

79 (1110) 2588. Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Бир киши набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб, фатво сўради. Оиша розияллоҳу анҳу уни эшик ортидан эшитиб турардилар. У киши: "Эй Аллоҳнинг расули! Мен жунублик пайтимда (бомдод) намози вақти бўлиб қолади. Ўшанда рўза тутаманми?" деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мени ҳам жунублик пайтимда намоз бўлиб қолса рўза тутавераман", дедилар. У киши: "Эй Аллоҳнинг расули! Аллоҳ сизнинг аввалгию, кейинги гуноҳларингизни кечириб юборганда", деди. Шунда у зот: "Аллоҳга қасамки, мен Аллоҳдан энг қўрқувчироғингизман ва тақвони энг билувчироғингизман", дедилар".

80 (1109) 2589. Сулаймон ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бу киши Умму Салама онамиздан "киши жунуб бўлса рўза тутадими?" деб сўраганларида, бу онамиз: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эҳтиломсиз жунуб бўлардиларда, сўнгра намоз ўқирдилар", деб айтдилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио