Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Агар шаҳватни қўзиб юбормаса, рўзада бўса олиш ҳаром эмаслиги хусусида

62 (1106) 2568. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Бу онамиз: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолларида хотинларидан бирини ўпар эдилар», деб сўнгра кулиб юбордилар».

63 (000) 2569. Суфёндан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади:
"Абдураҳмон ибн Қосимга: "Отангизни, Оишадан қилган қуйидаги, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолларида хотинларини ўпганлар, ривоятини эшитганмисиз", деганларида, у зот бир фурсат жим турдилар-да, сўнгра "Ҳа", дедилар".

64 (000) 2570. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолларида мени ўпар эдилар. Сизларни қайси бирингиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам каби шаҳватига молик бўлар эди», дедилар.

65 (000) 2571. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолларида ўпар ва қучоқлар эдилар. У зот ичингизда энг шаҳватига молик эдилар».

66 (000) 2572. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолларида ўпар эдилар. У зот ичингизда шаҳватига энг молики эдилар».

67 (000) 2573. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолларида қучоқлар эдилар».

68 (000) 2574. Асвад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Мен ва Масруқ билан Оишанинг ҳузурларига бориб: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолларида ўпармидилар?" деганимизда, у онамиз: "Ҳа", деб, лекин у зот сизларни ичингизда шаҳватига молики (ёки шаҳватига моликларингиздан) эдилар", деб айтдилар".

000 (000) 2575. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

69 (000) 2576. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолларида ўпар эдилар».

000 (000) 2577. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

70 (000) 2578. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза ойида ўпар эдилар».

71 (000) 2579. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор бўлиб, ўпар эдилар».

72 (000) 2580. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Албатта набий соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор бўлиб, ўпар эдилар».

73 (1107) 2581. Ҳафса розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор бўлиб, ўпар эдилар».

000 (000) 2582. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

74 (1108) 2583. Умар ибн Абу Салама (р.а)дан ривоят қилинади:
Бу киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: "Рўзадор ўпса бўладими?" деб сўраганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мана бундан сўра, деб Умму Салама онамизни кўрсатдилар. Шунда Умму Салама розияллоҳу анҳу: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ана шундай қилар эдилар", дедилар. Ҳалиги киши: "Эй Аллоҳнинг расули! Аллоҳ сизни аввалгию, кейинги гуноҳларингизни кечириб қўйганда", деди. (Гўёки бу билан, Аллоҳ сизни гуноҳингизни аввалдан кечирган. Сиз шунинг учун бу ишни бемалол қилмоқдасиз, демоқчи эди.) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аммо, Аллоҳга қасамки, мен Аллоҳдан энг қўрқувчироғингизман ва Унга энг тақводорингизман", дедилар".


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио