Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Рўзани ифтор ҳам саҳарлик ҳам қилмасдан улаб тутишдан ман этилгани хусусида

55 (1102) 2558. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам улаб тутишдан наҳий қилдилар. Шунда одамлар: «Сиз улаб тутасиз-ку?» дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен сизлар каби эмасман. Мени таомлантирилади ва сув билан сероб қилинади», дедилар.

56 (000) 2559. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рамазонда улаб рўза тутдилар. Одамлар ҳам улаб тутишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни бундай рўза тутишдан ман қилдилар. Одамлар: «Сиз улаб тутасиз-ку?» дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен сизлар каби эмасман. Мени таомлантирилади ва сув билан сероб қилинади», дедилар.

000 (000) 2560. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат "Рамазонда", деган сўз айтилмаган.

57 (1103) 2561. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улаб тутишдан наҳий қилдилар. Шунда мусулмонлардан бўлган кишилар: «Сиз улаб тутасиз-ку, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг қайси бирингиз менга ўхшайсиз?! Мени тунда Роббим таомлантиради ва сув билан сероб қилади», дедилар. Бас, қачонки, улар улаб тутишдан тўхташдан бош тортган эдилар, улар билан бир кун улаб тутдилар, сўнг яна бир кун улаб тутдилар, кейин эса (Шаввол) ҳилолини кўриб қолдилар. Ўшанда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам тўхташдан бош тортишганида худди уларга иқоб берувчидек бўлиб: «Агар (ҳилол) кеч қолганида, сизларга яна зиёда қилар эдим», дедилар.

57 (1103) 2561. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлар улаб тутишдан ҳазир бўлинглар», деб айтганларида, одамлар: «Сиз Ўзингиз улаб тутасиз-ку, эй Аллоҳнинг расули!» дейишди. У зот: «Сизлар бу нарсада мен каби эмассизлар. Тунаганимда роббим мени таомлантирур ва сув билан сероб қилур. Амалдан ўзингиз тоқат қиладиганингизни такаллуф қилинглар», дедилар».

000 (000) 2563. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат "Ўзингиз тоқат қиладиганингизни такаллуф қилинглар", дейилган.

000 (000) 2564. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

59 (1104) 2565. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рамазонда намоз ўқиётган эдилар, мен у зотнинг олдларига келиб, ёнларида турдим. Бошқа бир киши келиб у ҳам турди. Ҳатто бир неча киши тўпландик. Қачонки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у зотни орқаларида эканимни билганларидан кейин намозни қисқа қилдилар. Кейин манзилларига кириб, бизни олдимизда ўқимаган намозларини ўқидилар. Тонг орттирганда у зотга: "Бизга бу кечани тушунтирдингизми?" десак, у зот: "У бажарган ишим мени шундай қилишга мажбур этди", дедилар.
Ана ўша рамазон ойида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзани улаб тутдилар. У зотнинг саҳобаларидан бўлган кишилар ҳам улаб тутишди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Одамларга нима бўлдики, улар рўзаларини улаб тутишмоқда. Ахир сизлар мен каби эмассизлар. Аллоҳга қасам! Агар ой чўзилса эди, мен унда рўзани улаб тутишни яна ҳам чўзган бўлар эдим. Ана ўшанда ғулувга кетганлар ғулувларини ташлаган бўлишар эди", дедилар.

60 (000) 2566. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазоннинг аввалида улаб рўза тутдилар. Мусулмонлардан бўлган кишилар ҳам рўза тутишди. Бу хабар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб қолганида, у зот: "Агар ой яна чўзилганида эди, биз уни улаб тутган бўлар эдик. Ўшанда ғулувга кетувчилар ғулувларини ташлаган бўлишар эди. Ахир сизлар мен каби эмассизлар. (Ёки мен сизлар каби эмасман). Роббим мени таомлантирур ва сув билан сероб қилур", дедилар.

61 (1105) 2567. Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга раҳмат бўлиши учун рўзани улаб тутишдан ман қилдилар. Одамлар: "Ўзингиз улаб тутасизку?" дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мен сизлар каби эмасман. Роббим мени таомлантирур ва сув билан сероб қилур", дедилар".


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио