Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Рўза тугашининг вақти ва кундузнинг чиқиб кетиши

51 (1100) 2553. Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон кечаси келиб, кундузи кетса, қуёш ботса, рўзадорнинг ифтори бўлади», деганлар.
Ибн Нумайр арабий лафздаги "фақод" деган сўзни зикр қилмадилар.

52 (1101) 2554. Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Бизлар рамазон ойида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафарда эдик. Қачонки қуёш ботгач у зот: "Эй фалончи, тушгинда, бизга (арпа ва буғдойни сут ва сувга) аралаштириб келгин", дедилар. У зот: "Эй Аллоҳнинг расули! сиз кундузи пайтидасиз", десалар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яна: "Тушгинда, бизга (арпа ва буғдойни сут ва сувга) аралаштириб келгин", дедилар. Абдуллоҳ (уловдан) тушдиларда, (арпа ва буғдойни сут ва сувга) аралаштириб у нарсани олиб келгандилар, набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша нарсадан ичдилар. Сўнгра қўллари билан (ишора қилиб): "Агар қуёш мана бу томондан ботса, (деб мағриб томонга ишора қилдилар) ва мана бу томондан қоронғулик келса, (деб машриқ томонга ишора қилдилар) рўзадор оғиз очади", дедилар".

52 (1101) 2554. Ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Бизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафарда эдик. Қачонки қуёш ботгач у зот бир кишига: "Эй фалончи, тушгинда, бизга (арпа ва буғдойни сут ва сувга) аралаштириб келгин", дедилар. У: "Эй Аллоҳнинг расули! кеч кирсин", деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яна: "Тушгинда, бизга (арпа ва буғдойни сут ва сувга) аралаштириб келгин", дедилар. У: "ҳали кундузи, дедида, (уловдан) тушди ва (арпа ва буғдойни сут ва сувга) аралаштирганди, набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша нарсадан ичдилар. Сўнгра: "Агар мана бу томондан қоронғулик келса, деб машриқ томонга қўллари билан ишора қилиб, рўзадор оғиз очади", дедилар".

000 (000) 2556. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

54 (000) 2557. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат "Рамазон ойида" ва " мана бу томондан қоронғулик келса" деган сўз йўқ, дейилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио