Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Саҳарликнинг фазилати ва унинг маҳбуб эканининг таъкидлангани ҳамда саҳарликни кечиктириб, оғиз очишга шошишнинг маҳбуб экани хусусида

45 (1095) 2544. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Саҳарлик қилинглар. Албатта, саҳарликда барака бордир», дедилар.

46 (1096) 2545. Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бизнинг рўзамиз билан аҳли китобларнинг рўзаси орасидаги фарқ саҳарлик емагидадир», дедилар».

000 (000) 2546. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

47 (1097) 2547. Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга саҳарлик қилдик. Сўнгра намозга турдик», деди.
«Азон билан саҳарлик орасида қанча бор эди?» дедим.
«Эллик оят миқдорича», деди».

000 (000) 2548. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

48 (1098) 2549. Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Модомики ифторни тез қилар эканлар, кишилар хайрликда бўлурлар», дедилар.

000 (000) 2550. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

49 (1099) 2551. Абу Атийя розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Масруқ иккимиз Оишанинг олдига кириб:
«Эй мўминларнинг онаси, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан икки киши, икковлари ҳам яхшиликка бўш келмайдилар. Бирлари ифтор билан шом намозни тезлатади. Бошқаси эса, ифтор билан шом намозни ортга суради», дедик.
«Икковларидан қай бири ифторни ва намозни тезлатур?» деди.
«Абдуллоҳ ибн Масъуд», дедик.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундоқ қилур эдилар», деди.
Абу Курайб, бошқаси Абу Мусо эди, дедилар.

50 (000) 2552. Абу Атийя розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Масруқ ва мен Оишанинг олдига кирганимизда, Масруқ:
«Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан икки киши, икковлари ҳам яхшиликка бўш келмайдилар. Бирлари ифтор билан шом намозни тезлатади. Бошқаси эса, ифтор билан шом намозни ортга суради», дедик.
«Икковларидан қай бири ифторни ва намозни тезлатур?» деди.
«Абдуллоҳ ибн Масъуд», деди.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундоқ қилур эдилар», деди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио