Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Рўзага киришиш тонг чиқиши билан ҳосил бўлади. то тонг отмагунича ейиш ва бошқа ишларни қилиш жоиз. ҳамда рўзага киришишга тааллуқли бўлган тонг сифатининг баёни ва бомдод намозининг вақти ёки бундан бошқа

33 (1090) 2528. Адий ибн Ҳотим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Токи фажрда сизга оқ ип қора ипдан ажрагунча...» (Бақара-187) ояти нозил бўлганда:
«Эй Аллоҳнинг Расули, мен ёстиғим остига икки арқонни, кечадан кундузни билиш учун, бир оқ арқонни, бир қора арқон­ни қўйганман», деганида, у зот: «Ёстиғинг кенг экан. У кечанинг қоронғилиги ва кундузнинг ёруғлигидир», дедилар».

34 (1091) 2529. Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Қачонки «Токи сизга оқ ип қора ипдан ажрагунча, еб ичаверинглар» (Бақара-187) ояти нозил бўлганида, бир киши оқ ва қора ипни олиб, то равшанлик бўлгунича еб ичаверар эди. Кейин Аллоҳ "Фажрда" сўзини нозил қилгач, ўша нарсага ойдинлик кирди.

35 (000) 2530. Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Қачонки «Токи сизга оқ ип қора ипдан ажрагунча, еб ичаверинглар» (Бақара-187) ояти нозил бўлганида, бир киши агар рўза тутишни хоҳласа улардан бири оёғига оқ-қора ипни боғлаб, то манзара равшан бўлгунича еб-ичаверар эди. Кейин Аллоҳ "Фажрда" сўзини нозил қилгач, улар ўша нарсадан мақсад (ип эмас, балки) кеча ва кундуз эканини билишди.

36 (1092) 2531. Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Билол кечасида азон айтади, Ибн Умму Мактум азонини эшитгунча еб-ичаверинглар», дедилар».

37 (000) 2532. Абдуллоҳ ибн Умаррозияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Билол кечасида азон айтади, Ибн Умму Мактум азонини эшитгунча еб-ичаверинглар», дедилар».

38 (000) 2533. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг икки муаззинлари бор эди. Уларнинг бири, Билол розияллоҳу анҳу, иккинчиси, кўзи ожиз Ибн Умму Мактум эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Билол кечасида азон айтади, Ибн Умму Мактум азон айтгунича еб-ичаверинглар», дедилар».
Бу иккилари ораларидаги фурсат, бирлари тушганида, иккинчилари кўтарилар эди.

000 (000) 2534. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

000 (000) 2535. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

39 (1093) 2536. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Сизлардан бирор кишини Билолнинг азони ман қилиб қўймасин. (Ёки Билолнинг нидоси саҳарликдан ман қилмасин) Чунки, намозда қоим бўлганларингиз қайтгунича, ухлаётганлар уйғонишгунича, тунда азон айтади", дедилар.
Ва яна у зот "Мана бундай, мана бундай уфқда кўтарилган оқлик эмас, деб қўлларини тўғрилаб, кўтардиларда, мана бундай ёйилганда, деб, бармоқлари орасини очдилар".

000 (000) 2537. Сулаймон ат-Таймий ҳам ушбу санад билан ривоят қилиб унда: "Албатта бомдод тонги мана бундай уфқда кўтарилган оқлик эмас, деб қўлларини жамлаб, пастга энгаштирдиларда, лекин мана бундай ёйилганда, деб, кўрсаткич бармоқларини кўрсаткич бармоқ устига қўйиб, икки қўлларини чўздилар".

40 (000) 2538. Бу ерда ҳам Сулаймон ат-Таймий ушбу санад билан ривоят қилиб, "уйқудагиларингизни огоҳлантириб, уйғоқларингиз қайтиши учун", дейилган сўзда тўхтатдилар.
Жарир ҳадисларида: "Мана бундай, уфқда кўтарилган оқлик эмас, лекин мана бундай яъни, уфқда ёруғлик кўндаланг ёйилганда, узунасига эмас", бўлиб келган.

41 (1094) 2539. Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Саҳарликларингиздан Билолнинг нидоси (азони) ҳам, уфқда бундоқ кўтарилган оқлик ҳам сизни алдаб қўймасин. Токи мана бундоқ бўлиб ёйилгунча (бўлаверади)», дедилар».

42 (000) 2540. Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Саҳарликларингиздан Билолнинг азони ҳам, уфқда бундоқ кўтарилган тонг нури ҳам сизни алдаб қўймасин. Токи мана бундоқ бўлиб ёйилгунча (бўлаверади)», дедилар».

43 (000) 2541. Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Саҳарликларингиздан Билолнинг азони ҳам, уфқда узунасига бундай кўтарилган тонг нури ҳам сизни алдаб қўймасин. Токи мана бундоқ бўлиб ёйилгунча (бўлаверади)», дедилар».
Ҳаммод қўллари билан: "мана бундай кўндалангига ёйилгунча (бўлаâهًàنè)" ҳикоя қилдилар.

44 (000) 2542. Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бу зот хутбаларида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламنàي ًèâîےٍ қилиб:
«Саҳарликларингиздан Билолнинг нидоси (азони) ҳам, уфқдаمè оқлик ҳам сизни алдаб қўймасин. Токи ê¢ًèيمَي÷à (ل¢ëàâهًàنè)», نهنèëàً».

000 (000) 2543. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио