Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ва яна садақани садақа олувчи қўлига ушласа ундан садақа васфи йўқ бўлиши ва садақа ейиш ҳаром бўлганларга ҳам ҳалолга айланиши хусусида

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга, Баний Ҳошимга ва Баний Мутталибга ҳадя мубоҳ экани ва агар ҳадя берувчи ҳадясига садақа йўли билан эришган бўлса ҳам. Ва яна садақани садақа олувчи қўлига ушласа ундан садақа васфи йўқ бўлиши ва садақа ейиш ҳаром бўлганларга ҳам ҳалолга айланиши хусусида

169 (1073) 2480. Жувайрийя розияллоҳу анҳу онамиздан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу онамиз ҳузурларига кириб: "Бирор овқат борми?" деганларида, Жувайрийя розияллоҳу анҳу: "Эй Аллоҳнинг расули, Аллоҳга қасам, бизда овқат йўқ. Фақат хизматкорим келтирган садақа яъни, қўй суяги бор", дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Уни тайёрлайвер. Чунки у ҳалол ўринга етибди. (яъни, садақа бошқа кишига келиб, энди садақалик васфи йўқолиб, бизга ҳалол бўлибди)", дедилар.

000 (000) 2481. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

170 (1074) 2482. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Барийра розияллоҳу анҳу ўзларига берилган садақа гўштини набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳадя қилдилар. Шунда набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ушбу гўшт Барийра учун садақа, биз учун эса ҳадядир", дедилар.

171 (1075) 2483. Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга мол гўшти олиб келиниб, бу Барийрага садақа қилинган нарса, дейилганида, у зот: "Унинг учун садақа, биз учун ҳадядир", дедилар.

172 (000) 2484. Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Барийранинг уч муаммоси бўлгани учун одамлар бу аёлга садақа беришар эди. У эса бизга ҳадя қилар эди. Буни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилганимда, у зот: "Ушбу нарса унинг учун садақа, биз учун эса ҳадядир. Бас ундан ейверинглар", дедилар.

173 (000) 2485. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

000 (000) 2486. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат "У биз учун ундан садақа", деб айтилган.

000 (1076) 2487. Умму Атийя розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга садақадан бўлган бир қўй юбордилар. Мен эса ундан баъзи бўлагини Оишага жўнатдим. Қачонки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша ҳузурига келиб: "Ҳузурингизда бирор нарса борми?" деган эдилар, Оиша розияллоҳу анҳу: "Йўқ, фақат Нусайба, яъни Умму Атийяга жўнатганингиз сўнгра у бизга жўнатган қўй гўшти бор холос", дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта у гўшт ҳалол маконга етиб келибди" (яъни, садақа бошқа кишига келиб, энди садақалик васфи йўқолиб, бизга ҳалол бўлибди), дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио