Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оила аъзоларини садақа йиғиб олишга таъйинламаслик хусусида

167 (1072) 2478. Абдулмутталиб ибн Рабийъа ибн Ҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Рабийъа ибн Ҳорис ва Аббос ибн Абдулмутталиблар кўришиб: "Аллоҳга қасам! " Агар мана бу икки болани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга жўнатсакда, иккови у зот билан гаплашишса-да, буларга ҳам анави садақалардан беришга амр қилсалар. Бу иккови яъни, мен ва Фазл ибн Аббос ҳам одамлар каби ўша нарсаларни йиғишга ҳиссасини қўшсада, сўнгра улар олишаётган насибадан булар ҳам баҳраманд бўлса, деб биз икковимиз яъни, мен ва Фазл ибн Аббосни назарда тутиб гапиришди. Иккилари шу иш устида шай туришган эди, Али ибн Абу Толиб келиб қолдилар. Иккови олдида тўхтаган эдилар, улар юқоридаги айтилган сўзни гапириб беришди. Шунда Али ибн Абу Толиб: "Бундай қилманглар, Аллоҳга қасам у зот бундай қилмайлар", деган эдилар, Рабийъа ибн Ҳорис Али розияллоҳу анҳуни бир четга тортиб: "Аллоҳга қасам! Сен бу ишни бизга ҳасад ва мусобақалашиш кўринишида қилмоқдасан. Аллоҳга қасам! Ўзинг у зотга куёв бўлганингда биз сенга ҳасад қилиб, мусобақалашганимиз йўқку?" деган эди, Али розияллоҳу анҳу: "Ундай бўлса жўнатаверинглар", дедиларда, ўзлари ёнбошлаб олдилар. Икки бола эса жўнаб кетишди. Қачонки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пешинни ўқиб бўлганларида, биз уйларига у зотдан олдин бориб олдик. Уйлари олдида турган эдик, у зот келиб, қулоқларимиздан ушладилар-да, сўнгра: "Ичингиздаги гапни чиқаринглар", дедилар. Сўнгра уйга киргандилар биз ҳам кирдик. Ўшанда у зот Зайнаб бинти Жаҳш ҳузурида эдилар. Биз гап бошлашни бир-биримизга топширардик. Ахийри биримиз гап бошлаб: "Эй Аллоҳнинг расули! Сиз одамларнинг яхшиси ва одамларнинг энг кўп мукофотловчисидирсиз. Бизлар уйланиш ёшига етиб қолдик. Бизларга ҳам улашаётган садақаларингизни баъзисидан буюрсангизда, биз ҳам худди одамлар у нарсаларни йиғиб, эвазига ҳақ олишгани каби биз ҳам ҳақ олиб, маблағга эга бўлсак", дейишди. Бас Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам узоқ жим турдилар. Ҳатто биз гапиришни хоҳлаб қолдик. Зайнаб эса ҳижоб ортидан гапирмаслигимизга ишора қилдилар. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта садақа Муҳаммад оиласига лойиқ эмас. У садақа одамларнинг киридир. Менга Маҳмия ибн Жазъ ва Навфал ибн Ҳорис ибн Абдулмутталибни чақириб келинглар", дедилар. Икки бола уларни олдига келишганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маҳмияга: "Мана бу болага қизингни никоҳлаб бер", дегандилар, у қизини Фазл ибн Аббосга никоҳлаб берди. Навфал ибн Ҳорисга: "Бу болага қизингни никоҳлаб бер", деган эдилар, (амаким Навфал) менга қизини никоҳлаб берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маҳмияга: "Бу икковига ана шу хумсдан мунча ва мунча миқдорда ажрат", дедилар.
Зуҳрий: "Абдуллоҳ ибн Ҳорисни менга номламади", дедилар.
(Изоҳ: Хумс луғатда – «бешдан бири» деган маънони англатади.
Шаръий истилоҳда мусулмон қўшинлари қўлга туширган ўлжа (ғанимат)нинг бешдан бир қисми «хумс» дейилган. Хумсдан аввал Пайғамбар алайҳиссаломнинг аҳли байтларига, кейин Байтулмол (давлат хазинаси)га улуш ажратилган. Қолган қисми эса ғозийлар, лашкар ва бошқа табақа вакиллари ўртасида тақсимланган. Қуръони каримнинг Анфол сурасида: «…билингизки, ўлжа қилиб олган нарсангизнинг бешдан бири Аллоҳ учун, Пайғамбар учун ва у зотнинг қариндош-уруғи, етимлар, мискинлар ва мусофирлар учундир» (41-оят), дейилган).

168 (000) 2479. Абдулмутталиб ибн ал-Ҳорис ибн Абдулмутталибдан ривоят қилинади:
Оталари Рабийъа ибн Ҳорис ибн Абдулмутталиб ва Аббос ибн Абдулмутталиб икковлари, (фарзандалари) Абдулмутталиб ибн Рабийъа ва Фазл ибн Аббосларга: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига боринглар, деб......унинг давомида: "Али розияллоҳу анҳу ридоларини отиб, сўнгра ёнбошладилар-да, мен Ҳасаннинг отаси, ҳикматли саййидман. Аллоҳга қасам! Токи фарзандларингиз қайтиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юборган нарсангиздан хабар олиб келмагунича ўрнимдан жилмайман", дедилар.
Сўнгра у зот бизга: "Албатта бу садақалар одамларнинг киридир. У нарса Муҳаммадга ҳам ва унинг оила-аъзоларига ҳам ҳалол бўлмайди", дедилар.
Сўнгра яна: "Менга Маҳмия ибн Жазъни чақиринг", дедилар. Бу киши Баний Асад қабиласидан бўлган бир киши эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кишини "хумс" садақасига ишчи қилиб таъйинлагандилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио