Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадяни қабул қилиб, садақани рад этишлари хусусида
175 (1077) 2488. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга агар таом олиб келинса у ҳақда суриштирардилар. Агар ҳадя, дейилса, ўша таомдан ер эдилар. Бордию садақа, дейилса ундан емасдилар".