Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга, оилаларига, Бани Ҳошим ва Бани Мутталибга закот ҳаром экани хусусида

161 (1069) 2470. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳу садақанинг хурмосидан бир дона олиб оғзига солди. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиҳ-қиҳ!» деб, уни отиб юбор дедилар. Сўнгра:
«Биз садақа емаслигимизни билмасмидинг?» дедилар».

000 (000) 2471. Шўъбадан ривоят қилган санадда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бизга садақа ҳалол эмаслигини билмасмидинг?!» дедилар», дейилган.

000 (000) 2472. Ибн Муоз санадларида: "Бизлар садақа емаймиз", бўлиб келган.

162 (1070) 2473. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мен аҳлим ҳузурига қайтиб борсам, тўшагим устида тушиб қолган хурмони кўрдим. Ейиш учун кўтарган эдим сўнгра садақа бўлса керак деб қўрқиб кетиб, улоқтириб юбордим", дедилар.

163 (1070) 2474. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳга қасам! Мен аҳлим ҳузурига қайтиб борсам, тўшагим устида (ёки уйимда) тушиб қолган хурмони кўрдим. Ейиш учун кўтарган эдим сўнгра садақа бўлса керак деб қўрқиб кетиб, улоқтириб юбордим", дедилар.

164 (1071) 2475. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир хурмо топиб олиб: "Агар садақа бўлмаганида мен уни еган бўлар эдим", дедилар.

165 (000) 2476. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йўлда бир хурмо олдидан ўтиб: "Агар садақа бўлмаганида мен уни еган бўлар эдим", дедилар.

166 (000) 2477. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир хурмо топиб олиб: "Агар садақа бўлмаганида мен уни еган бўлар эдим", дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио