Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Хаворижлар халқ қилиниши ва хилқат жиҳатидан энг ёмон кишилар экани хусусида

158 (1067) 2466. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мендан кейин умматимдан бир қавм бўлади. Улар Қуръон ўқийдилар лекин халқумларидан нарига ўтмайди. Диндан худди камондан ўқ чиққанидек чиқиб кетишади. Кейин ҳам динга қайтишмайди. Улар халойиқни ва хилқатни энг ёмонидирлар", дедилар.
Ибн Сомит айтадилар. Ҳакам ал-Ғифорий акаси Рофеъ ибн Амр ал-Ғифорийга йўлиқиб, Абу Зарр ундай ва бундай, деб айтаётган ҳадисни эшитдим, деб у кишига юқоридаги ҳадисни зикр қилсам, у зот: "Мен ҳам уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганман", дедилар.

159 (1068) 2467. Юсайр ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Саҳл ибн Ҳунайфдан, сиз ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни хаворижлар ҳақида зикр қилган нарсаларини эшитганмисиз? Деб сўрасам, у зот: "Эшитганман, деб қўллари билан машриқ томонга ишора қилдилар. Бир қавм Қуръон ўқишади-да у ўмровларидан нарига ўтмайди. Диндан худди камондан ўқ чиққани каби чиқиб кетишади, деганлар", деб айтдилар.

000 (000) 2468. Сулаймон Шайбоний ҳам юқоридаги санад билан ривоят қилиб: "Ундан қавмлар чиқади", дедилар.

160 (000) 2469. Саҳл ибн Ҳунайф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сочларини қиртишлаб олган, машриқ томондан чиққан бир қавм ҳақдан тойилиб, золалатга кетади", дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио