Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Хаворижларни ўлдиришга тарғиб

154 (1066) 2459. Сувайд ибн Ғафала розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Али розияллоҳу анҳу: "Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бирор нарсани гапирсам (менга ишонаверинглар). Осмондан қулаб тушишим у зот айтмаган нарсани айтдилар, дейишимдан яхшироқдир. Мен ўзим билан сизлар орангиздаги нарсани айтадиган бўлсам, албатта уруш ҳийладир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганман. У зот: "Охирги замонда ақли заиф, ёш йигитлар чиқишади. Улар махлуқотни энг яхши сўзларини айтишади. Қуръон ўқишадию, лекин бўғизларидан нарига ўтмайди. Улар диндан худди камондан ўқ отилиб чиққандек отилиб чиқишади. Агар уларга йўлиқсангиз, ўлдиринглар. Қиёмат куни Аллоҳ ҳузурида уларни ўлдирганлар учун ажр бордир", дедилар".

000 (000) 2460. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

000 (000) 2461. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

155 (000) 2462. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Бу зот: "Хаворижларни зикр қилатуриб, уларнинг ичида қўли яратилишда ноқис ёки қўли ноқис ёки қўли кичкина киши бор. Агар норози бўлмаганингизда, Муҳаммад алайҳиссалом тилларидан, уларни ўлдирганга бўладиган Аллоҳнинг ваъдасини гапирган бўлар эдим", дедилар. Шунда ровийлардан бири: "Сиз буни Муҳаммад алайҳиссаломдан эшитганмисиз", деганларида, у зот: "Каъбанинг рабби Аллоҳга қасам, Каъбанинг рабби Аллоҳга қасам, Каъбанинг рабби Аллоҳга қасам", деб айтдилар".

000 (000) 2463. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

156 (000) 2464. Зайд ибн Ваҳб ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Бу киши Хаворижларга қарши юриш қилган Али розияллоҳу анҳунинг аскарлари билан бирга бўлганлар.
Али розияллоҳу анҳу: Эй одамлар! Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганман, у зот: "Умматимдан бир қавм чиқади. Улар Қуръон ўқиганида, сизларни қироатингиз уларни қироатлари олдида ҳеч нарса бўлмай қолади. Сизларни намозингиз уларни намозлари олдида ҳеч нарса бўлмай қолади. Сизларни рўзангиз уларни рўзаси олдида ҳеч нарса бўлмай қолади. Улар Қуръон ўқишади. Ўқишганида гўёки Қуръон уларга тегишли, улар эса Қуръонга тегишмиз, деб ўйлашади. Уларнинг намозлари ўмровларидан юқориламайди. Улар Исломдан худди камондан ўқ чиққандек тез чиқиб кетишади. Агар аскарлар, набийлари тилидан, уларга барҳам беришда қандай нарса бўлишини билишганида эди, (бошқа амал қилмай) ўша амалга суяниб қолишган бўлар эди. Уларнинг аломатлари шуки, албатта улар ичида бир кимса бўлади. Унинг тирсаги бўлмасдан, елка билан қўли туташган жойда аёл елини учи каби нарса бўлади. Унда оқ туклар ҳам бўлади. Сизлар Муовия ҳузурига ва Шом аҳли ҳузурига бориб, уларни шундоғича тарк қилмоқдасизлар. (яъни, Муовияга қарши боришдан олдин хаворижларга қарши боринглар, демоқдалар). Улар эса сизларни зурриётингиз ва молларингиз устида (овора қилиб) қолдирмоқда! Аллоҳ номига қасам! Ўша зикр қилинган қавм ана шулар, деб умид қиламан. Чунки улар ҳаром қон тўкиб, одамлар обрўсига путур етказишмоқда. Қани Аллоҳ номи билан юринглар", деб айтдилар".
Салама ибн Куҳайл айтадилар. Зайд ибн Ваҳб мени бир манзилга туширдилар ва қуйидагиларни айтиб бердилар. Бизлар бир кўприк устидан ўтдик. Ўша куни хаворижларга Абдуллоҳ ибн Ваҳб ар-Росибий бошлиқ эди. У найзаларингизни ташлаб, қиличларингизни қинидан чиқаринг. Чунки мен "ҳаруро" куни алдашганидек сизларни йўлдан уришларидан хавфсирамоқдаман, деди. Улар қайтиб, найзаларини улоқтириб, қиличларини яланғочлашди. (Алининг) одамлари улар билан найзасида урушди. Улар ўлдирилиб, бир-бири устига ташлаб қўйилди. Ўша куни икки кишига шикаст етказилган эди. Али розияллоҳу анҳу: "Буларни ичидан қўли ноқисини қидиринглар", дедилар. Уни қидириб топа олишмади. Али розияллоҳу анҳу ўринларидан туриб, ўзлари қидира бошладилар. Икки киши қатл қилиниб, устма-уст қўйилганларни олдига бориб, уларни орасини ажратинг, дедилар. Ва ўша кишиларни ерни бир четидан топишди. Али розияллоҳу анҳу ўша сифатдаги кишини топгач: "Аллоҳу акбар", деб такбир айтдилар. Сўнгра у зот: "Аллоҳ рост сўзлади ва расулига етказди", деб айтдилар.
Абийда Салмоний ўринларидан туриб: "Эй мўминларнинг амири! Ўзидан бошқа илоҳ йўқ бўлган Аллоҳга қасамки, бу ҳадисни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитдингизми?" деганларида, у зот: "Ҳа, Ўзидан бошқа илоҳ йўқ бўлган Аллоҳга қасам", дедилар. То уч мартагача қасам ичишни сўрагандилар Али розияллоҳу анҳу уч мартагача қасам ичдилар.

157 (000) 2465. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуллари Убайдуллоҳ ибн Абу Рофеъдан ривоят қилинади:
Ҳарурийлар чиққан пайтда бу киши Али ибн Абу Толиб билан бирга эдилар. Ҳарурийлар: "Фақат Аллоҳ ҳукми билан иш юритилади", дейишди. Али розияллоҳу анҳу: "Ҳақ сўз айтилдию, аммо бу билан ботил нарса ирода қилинди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қанча одамларни сифатлаб берганларки, мен ана ўшаларни сифатларини биламан. Улар ҳақни тиллари билан айтишади лекин мана бундан нарига ўтмайди, деб халқумларига ишора қилдилар. Аллоҳ махлуқларининг энг ғазаблиси улар ичида бир қора кишиси бор қавмдир. У кишининг қўли қўйнинг елини ёки аёл елини учига ўхшайди", дедилар. Қачонки Али розияллоҳу анҳу уларни ўлдиргач, қарангларчи? Дедилар. Улар қарашган эди, бирор нарса топа олишмади. Али розияллоҳу анҳу: "Бориб қаранглар! Аллоҳга қасам, мен ёлғон гапирмадим ва менга ҳам ёлғон гапирилмаган", деб икки ёки уч бор айтдилар. Сўнгра уни бир хароба ердан топдилар. Уни олиб келиб, олдларига қўйишди.
Убайдуллоҳ: "Мен ўша ишда ва Али розияллоҳу анҳунинг айтган ўша гаплари устида ҳозир бўлганман", дедилар.
Юнус ривоятларида қуйидагиларни зиёда қилдилар. Букайр: "Менга Ибн Ҳунайндан бир киши ривоят қилиб, ўша қора киши кўрганини айтди", дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио