Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Хаворижларнинг зикри ва уларнинг сифатлари хусусида

142 (1063) 2446. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳунайндан қайтиб, Жиъронада эканликларида бир киши келди. Билолнинг кийимида кумуш бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан олиб, одамларга берар эдилар. Ҳалиги киши: "Эй Муҳаммад! Адолат қилинг", деди. У киши: "Вой бўлсин, агар мен адолат қилмасам ким адолат қилади. Агар адолат қилмасам ҳақиқатда хасрат ва надоматда қолибман", дедилар. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: "Менга қўйиб беринг эй Аллоҳнинг расули, у мунофиқни қатл қилай", деган эдилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ асрасин! Одамлар мени саҳобаларимни ўлдиришаётганим ҳақида гапириб юришадими? Албатта мана бу гапираётган киши ва унинг ҳамроҳлари Қуръон ўқишади. Лекин бўғизларидан нарига ўтмайди. Улар (диндан) худди камондан ўқ чиққандек чиқадилар.

000 (000) 2447. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

143 (1064) 2448. Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Али розияллоҳу анҳу Ямандаликларида, тупроқ аралаш тиллони Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юбордилар. У зот ўша нарсаларни тўрт киши орасида тақсимлаб бердилар. Улар: Ақроъ ибн Ҳобис ал-Ҳанзалий, Уяйна ибн Бадр ал-Фазорий, Алқама ибн Улоса ал-Омирий ва Зайдул хойр ат-Тоий. Сўнгра Баний Килобдан бир киши ва яна Набҳон қабиласидан бир киши. Қурайш бундан ғазабланиб: "Нажд бошлиқларига берадилар-у, бизни тарк қиладилар?" дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мен буни уларни улфат қилиш учун бердим", дедилар. Кейин соқоли йўғон, лунжи чиққан, икки кўзи ичига кириб, киртайиб кетган, пешонаси дўппайиб чиққан ва сочи қиртишланган бир киши келиб: "Эй Муҳаммад Аллоҳдан қўрқгин", деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар мен осийлик қилсам ким итоат қилади! Менга бутун ер аҳли ишосаю, сен ишонмайсанми?" дедилар. У киши орқасига қайтиб кетган эди, қавмдаги бир киши уни қатл этишга изн сўради. Ўша киши Холид ибн Валид бўлса керак. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта бу қавмни зурриётидан Қуръони ўқийдиганлар чиқади аммо Қуръон бўғизларидан нарига ўтмайди. Ислом аҳлини ўлдирадилар, бутпараст аҳлини тарк қиладилар. Улар исломдан худди ўқ камондан чиққани каби чиқиб кетадилар. Агар уларни топсам эдим Од қатл этилганидек уларни қатл этар эдим", дедилар.

144 (000) 2449. Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу тери бир идишда тупроғи ажратиб олинмаган тиллони Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юбордилар. У зот ўша нарсаларни тўрт киши орасида тақсимлаб бердилар. Улар: Уяйна ибн Ҳисн, Ақроъ ибн Ҳобис, Зайдил хайли ва тўртинчиси Алқама ибн Улоса ёки Омир ибн Туфайлдир. Саҳобалардан бир киши: "Бизлар бу нарсага анавилардан кўра ҳақлироқмиз", дейишди. Бу нарса набий соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб қолди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Менга ишонмайсизларми? Мен осмондаги Зотни ишончли кишисиман. Менга осмон хабарлари эртаю, кеч келиб туради", дедилар. Кейин, икки кўзи ичига кириб, киртайиб кетган, лунжи чиққан, пешонаси дўппайиб чиққан, соқоли йўғон, сочи қиртишланган, иштони тепага шимарилган бир киши келиб: "Эй Расулуллоҳ! Аллоҳдан қўрқгин", деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Вой бўлсин, Ахир ер аҳлининг ичидаги энг кўп Аллоҳдан қўрқадиганингиз эмасманми?" дедилар. Сўнгра ҳалиги киши орқасига қайтиб кетган эди, Холид ибн Валид: "Эй Аллоҳнинг расули! Унинг бўйнига қилич урайми", дегандилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Йўқ, эҳтимол намоз ўқиса керак", дегандилар, Холид ибн Валид: "Қанчадан қанча намоз ўқийдиганлар бор, улар тилида айтадию, қалбида эса ҳеч нарса йўқ", деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мен одамлар қалбини кавлаб, қоринларини ёриб кўришга буюрилмаганман", деб сўнгра у киши орқасини ўгириб кетаётганда: "Унинг зурриётидан бу қавмдан чиқиб, Аллоҳни китобини юмшоқ ўқишади лекин бўғизларидан нарига ўтмайди. Улар диндан худди камондан ўқ чиққандек чиқиб кетишади", дедилар".
Ровий: "Агар уларни топгудек бўлсам Самуд ўлдирилгани каби ўлдираман", деб айтганлар, деб гумон қиламан дедилар.

145 (000) 2450. Бу ерда ҳам юқоридаги ҳадис Умора ибн Қаъқоъ санади билан ривоят қилинган. Фақат ушбу санадда Омир ибн Туфайл зикр қилинмаган. Арабий матндаги "натий" ўрнига "нашиз" сўзи ишлатилган. Ва қуйидагилар зиёда қилинган.
Умар ибн Хаттоб ўринларидан туриб: "Эй Аллоҳнинг расули! Бу кишининг бўйнига қилич урайми?" деганларида, у зот: "Йўқ", дедилар. У киши эндигина орқасига қайтиб кетаётган эди, Аллоҳнинг қиличи Холид: "Эй Аллоҳнинг расули, унинг бўйнига қилич урайми?" дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Йўқ, бунинг қавмидан бир зурриёт чиқиб, Аллоҳ китобини енгил ва мулойим тиловат қилишади", дедилар.
 У киши орқасига қайтиб кетган эди, қавмдаги бир киши уни қатл этишга изн сўради. Ўша киши Холид ибн Валид бўлса керак. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта бу қавмни зурриётидан Қуръони ўқийдиганлар чиқади аммо Қуръон бўғизларидан нарига ўтмайди. Ислом аҳлини ўлдирадилар, бутпараст аҳлини тарк қиладилар. Улар исломдан худди ўқ камондан чиққани каби чиқиб кетадилар. Агар уларни топсам эдим Од қатл этилганидек уларни қатл этар эдим", дедилар.
Умора: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар уларни топгудек бўлсам Самуд ўлимидек ўлдираман", деганлар", деб ўйлайман, дедилар.

146 (000) 2451. Бу ерда ҳам юқоридаги ҳадис Умора ибн Қаъқоъ санади билан ривоят қилиниб, унда:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўрт нафар киши орасида ўлжадан тақсимлаб бердилар. Улар Зайдул хойр, Ақроъ ибн Ҳобис, Уяйна ибн Ҳисн, Алқама ибн Улоса ёки Омир ибн Туфайллар эди. У зот: "Бу қавмдан зурриёт чиқур", дедилар. Лекин "Агар уларни топсам Самуд ўлимидек ўлдираман", дедилар.

147 (000) 2452. Абу Салама ва Ато ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Икковлари Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳу ҳузурларига келиб, ҳаруйрийлар хусусида сўрашди. Сиз бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламзикр қилганларини эшитганмисиз? Дейишганида, Абу Саид: "Ҳарурийлар кимлигини билмайман. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганман. У зот: "Бу умматда (шундай бир жамоа) чиқадики, (бу умматдан, дейилмади) уларни намозларини кўриб намозларингизни паст санайсизлар. Улар Қуръон ўқишади лекин халқумлари ёки бўғизларидан нарига ўтмайди. Улар диндан, худди камондан ўқ чиққандек чиқиб кетишади. Камонда ўқ отувчи ўқига, тиғи ёки ўқ кирадиган жойга қарайди. Ўша ўқ отганда ипига бирор қон илашгани хусусида тортишади.

148 (000) 2453. Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида эдик. У зот (ўлжа) тақсим қилаётган эдилар. Баний Тамимлик Зулхувайсира номли киши келиб қолди. У: "Эй Аллоҳнинг расули, адолат қилинг", деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар мен адолат қилмасам ким ҳам адолат қилар эди. Бордию адолат қилмасам унда хасрат ва надоматда қолибман", дедилар. Умар ибн Хаттоб: "Эй Аллоҳнинг расули, менга изн беринг, унинг бўйнига (қилич) урай", дегандилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қўявергин, чунки унинг дўстлари бор. Уларни намозини кўриб намозингни паст санайсан. Уларни рўзасини кўриб, рўзангни паст санайсан. Улар Қуръон ўқийдилар лекин бўғизларидан нарига ўтмайди. Исломдан худди камондан ўқ чиққани каби чиқиб кетишади. У тиғига қарайди. Лекин бирор нарса топа олмайди. Сўнгра найзасини тиғи кирадиган жойга қарайди. Лекин бирор нарса топа олмайди. Сўнгра пат билан тиғи орасига қарайди. Лекин бирор нарса топа олмайди. Сўнгра патига қарайди. Лекин бирор нарса топа олмайди. У камон тез отилганидан на қон ва на ичак ичидаги чиқиндиларни илаштирмасдан олдинлаб кетади. У тоифа кишиларнинг аломати, қора бўлишади. Қўлининг елкадан билаккача бўлган қисмида худди аёл кишининг елини каби нарса бўлади. Ёки қимирлаб турган бир парча гўштга ўхшайди. Улар одамлар фирқаланиб кетган пайтда юзага чиқади", дедилар".
Абу Саид: "Гувоҳлик бераманки, мен бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитдим. Ва яна гувоҳлик бераманки, Али ибн Абу Толиб улар билан урушганларида мен у зот билан бирга бўлдим. Ўша сифатдаги одамни қидиришга амр қилгандилар у топиб, ҳузурларига олиб келинди. Мен ўша кишига қараган эдим худди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тасвирлаган киши экан", дедилар.

149 (000) 2454. Абу Саид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларида бўладиган бир қавмни зикр қилдилар. Улар одамлар фирқаланиб кетганида чиқишади. Уларнинг сиймолари (сочларини) қиртишлаб олишдир. Улар халойиқнинг ёмони ёки халойиқнинг энг ёмонидандир. Икки тоифанинг оз сондаги ҳаққонийси уларни ўлдиради, деб уларга қуйидагича зарбул масал қилдилар. "Киши ўқни (нишонга) отади. Найза тиғига қарайди, кўзга илинадиган бирор нарса кўрмайди. Пат билан тиғ орасига қарайди, кўзга илинадиган бирор нарса кўрмайди. Ўқ кирадиган жойга қарайди, кўзга илинадиган бирор нарса топмайди".
Абу Саид: "Эй Ироқ аҳли уларни сизлар ўлдирдингиз", дедилар.

150 (000) 2455. Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мусулмонлар фирқаланганида бир тоифа шиддат билан чиқади. Ўша фирқаларни ҳақга яқин бўлгани уларни ўлдиради", дедилар.

151 (000) 2456. Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Умматимда икки фирқа бўлади. Уларни ичидан бири шиддат билан отилиб чиқади. Ҳақга яқин бўлгани ўша шиддат билан чиққан фирқани қатл этади", дедилар".

152 (000) 2456. Абу Саид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Одамлар фирқаланганда уларни ичидан бири шиддат билан отилиб чиқади. Ҳақга яқин бўлгани ўша шиддат билан чиққан фирқани қатл этади", дедилар".

153 (000) 2458. Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳар турлик фирқалар ичидан бир қавм чиқади. Икки тоифадан ҳақга яқини уларни ўлдиради", дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио