Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Қалбини Исломга улфат қилиш мақсадида (садақаларни) бериш ва иймони бақувват бўлганларга бермаслик хусусида

132 (1059) 2433. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Ҳунайн куни, Аллоҳ расулига Ҳавозин ўлжаларини насиб қилганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қурайшлик кишиларга ундан бера бошладилар. (Қурайшлардан бирига) юз туя бердилар. Шунда ансорийлардан бўлган кишилар: "Аллоҳ расулуллоҳни мағфират қилсин, қурайшларга бериб, бизни тарк қилмоқдалар. Қиличларимиздан Ҳавозинликларни қони оқиб турибдику!" дейишди.
Анас ибн Молик: "Ансорларни бу айтган сўзлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга гапириб берилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ансорийларга одам юбориб, уларни теридан тикилган бир чодирга тўпладилар. Қачонки тўпланишгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб: "Сизлардан менга қандайдир (номаъқул) гап етиб келди-а?" дегандилар, ансорийлардан илмли бўлганлари: "Эй Аллоҳнинг расули! Орамизда ақлли бўлганлар бирор нарса дейишмади. Аммо ёшларимиз: "Аллоҳ Ўз расулини мағфират қилсин. Қурайшларга бериб биз ансорларни тарк этмоқдалар. Ахир Ҳавозинликлар қони қиличимиздан оқмоқдаку!", дейишди", деб айтишган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мен эндигина куфрликдан қайтганларни қалбини улфат қилиш учун бердим. Ахир одамлар мол-дунё билан кетганида, сизлар қароргоҳингизга Аллоҳнинг расули билан қайтишга рози бўлмайсизларми? Аллоҳ номига қасам, сизлар олиб қайтаётган нарса улар олиб қайтаётган нарсадан яхшидир", деганларида, ансорлар: "Ҳа, эй Аллоҳнинг расули! Биз рози бўлдик, дейишди. Сизлар яқин кунларда ўз шахсини севиш касалига қаттиқ мубтало бўласизлар. То Аллоҳ ва расулига йўлиққунча сабр қилинглар. Мен сизларни ҳавз (кавсарда кутаман)", деган эдилар, ансорлар: "Сабр қиламиз", дейишди.

000 (000) 2434. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат "Сабр қилмадик", сўзи зиёда қилинган.

000 (000) 2435. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

133 (000) 2436. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ансорийларни тўплаб: "Ораларингизда сизлардан бошқалар ҳам борми?" деган эдилар, улар: "Йўқ, фақатгина синглимизни ўғли бор холос", дейишди. Шунда набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қавмнинг синглисини ўғли улардандир. Албатта Қурайш жоҳилият ва мусибат ҳолатини ўтаётган қавмдир. Мен эса уларни мажбурлаб ҳамда қалбларини улфат қилиш маъносида (ўлжа улашдим). Одамлар мол-дунё билан қайтганида сизлар уйингизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга қайтишга рози бўлмайсизларми? Агар одамлар водий йўлидан юришса-ю, ансорлар дарадан юрса мен ҳам дарадан юрган бўлар эдим", дедилар".

134 (000) 2437. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Макка фатҳ этилган куни ўлжалар қурайшликларга тақсимлаб берилди. Буни кўрган ансорийлар: "Албатта бу ишда ажабланарли томони бор. Чунки қиличларимиздан (мушрик)лар қони оқмоқдаку, ўлжаларимиз эса қурайшликларга тақсимлаб берилмоқда!" дейишганида, бу хабар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб қолди. У зот: "Сизлардан менга етиб келган нарса нима?" дегандилар, ансорийлар: "Сизга етиб келган нарса ёлғон гапирмайдиганларни гаплари", дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Одамлар мол-дунё билан уйига қайтганида сизлар уйингизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга қайтишга рози бўлмайсизларми? Агар одамлар водий ёки дара йўлидан юришса-ю, ансорлар ҳам водий ёки дарадан юрса мен ҳам ансорлар водийси ёки дарасидан юрган бўлар эдим", дедилар".

135 (000) 2438. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Ҳунайн куни Ҳавозин ва Ғатафон қабилалари фарзандлари ва ҳайвонлари билан келган эди. Ўша куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўн минг киши билан бирга эдилар. Ва яна у зот билан бирга (Макка фатҳи куни ўлжа олган) Маккалик ҳур кишилар ҳам бор эди. Ўша куни (мусулмонлар) ортга чекинишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса якка ўзлари қолдилар. Ўша куни икки марта алоҳида-алоҳида нидо қилдилар. Орасида бирор нарсани аралаштириб юбормадилар. Ўнг томонларига қараб: "Эй ансорлар жамоаси!", деган эдилар, улар: "Лаббай, эй Аллоҳнинг расули, хурсандлик хабарини беринг биз сиз билан биргамиз", дейишди. Сўнгра чап томонларига қараб: "Эй ансорлар жамоаси!" деган эдилар, улар: "Лаббай, , эй Аллоҳнинг расули, хурсандлик хабарини беринг биз сиз билан биргамиз", дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оқ хачирлари устида эдилар. У хачир устидан тушиб: "Мен Аллоҳнинг қули ва расулидирман. Ўшанда мушриклар енгилишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўплаб ўлжаларни қўлга киритдилар. Уни муҳожирлар билан Маккалик ҳур кишилар орасида тақсимлаб бердилар. Ансорларга эса ҳеч нарса бермадилар. Ансорлар: "Агар машаққатли иш бўлса биз чақириламиз. Ўлжалар эса биздан бошқаларга берилади", дейишди. Бу нарса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб қолганида уларни бир чодирда тўпладилар. Ва: "Эй Ансорлар жамоаси! Сизлардан менга бир гап етди-а?" дегандилар, улар жим туришди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Эй ансорлар жамоаси! Одамлар мол-дунё билан кетганида, сизлар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга эга бўлиб, уйингизга қайтишга рози бўлмайсизларми?" деганларида, улар: "Ҳа эй Аллоҳнинг расули розимиз", дейишди. Агар одамлар водий йўлидан юришса-ю, ансорлар дарадан юрса мен ҳам ансорлар дарасидан юрган бўлар эдим", дедилар".
Ҳишом айтадилар. Эй Абу Ҳамза, сиз мана шунга гувоҳмисиз? Десам, у зот: "Қаердан гувоҳ бўлмай", дедилар.

136 (000) 2439. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Биз Маккани фатҳ қилдик. Сўнгра Ҳунайнда ғазот қилдик. Ўшанда мушриклар мен кўрган сафларнинг энг яхшисида келишди. (Аввал) отлар сафга тизилди. Сўнгра жангчилар, сўнгра аёллар сафга тизилди. Уни ортида сўнгра қўйлар, сўнгра бошқа чорвалар сафга тизилган эди. Бизлар кўп киши эдик. Ўшанда олти минг кишига етган эдик. Отимиз ён қанотида Холид ибн Валид бор эдилар. Бироз туриб отларимиз кўринди. Аъробийлар ва одамлардан билганларимиз қочиб қолишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Эй муҳожирлар, эй муҳожирлар", дедилар. Сўнгра: "Эй ансорлар, эй ансорлар", дедилар. (Анас розияллоҳу анҳу ушбу ҳадисни амакиларим ривоят қилишгандир, дедилар.)
Бизлар "Лаббай, эй Аллоҳнинг расули!", деб айтдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдинга чиқиб: "Аллоҳ номига қасам! Келгунингизча Аллоҳ уларни мағлуб этди", дедилар. Биз у ердан тушган мол-дунёларни олдикда сўнгра Тоифга бордик. Уларни қирқ кун муҳосара қилдик. Сўнгра Маккага қайтиб келиб, у ерда қолдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (баъзи) кишиларга юзталаб туя (ўлжа) бердилар, деб.....юқоридаги Қатода, Абу Таййоҳ ва Ҳишом ибн Зайдларнинг ривоятидек сўзларни айтдилар.

137 (1060) 2440. Рофеъ ибн Хадийж розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Суфён ибн Ҳарб, Сафвон ибн Умайя, Уяйна ибн Ҳисн ва Ақроъ ибн Ҳобисларни ҳар-бирига юзтадан туя бердилар. Аммо Аббос ибн Мирдосга ундан озроқ бердилар. Шунда Аббос:
"Менинг ўлжам ва отимнинг ўлжасини Уяйна, Ақроъларга берасанми? Бадр яъни, Уяйна ибн Ҳисн ҳам Ҳобис ҳам Мирдосдан мол тўплашда устун кела олмайди. Мен эса бу икковидан кам эмасман. Бугун пастлатилган киши қайтиб кўтарилмайди", деди.
Бу шеъридан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ҳам юзта туя бериб мукаммал қилдилар.

138 (000) 2441. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

000 (000) 2442. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

139 (1061) 2443. Абдуллоҳ ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳунайнни фат қилганларида ўлжаларни тақсимладилар. У зот қалбларини улфат қилиниши керак бўлган кимсаларга улашиб бердилар. Ансорийлар ҳам одамлар олаётган ўлжадан олишга иштиёқларини борлиги хабари етиб қолди. Шу пайт Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўринларидан туриб хутба ўқидилар. Аллоҳга ҳамду сано айтиб, сўнгра: "Эй ансорлар жамоаси! Сизларни адашган ҳолатда топмадимми. Ахир Аллоҳ мен сабабли сизларга ҳидоят бердику? Камбағал эдингизлар Аллоҳ мен сабабли бой қилдику? Фирқаланиб юрардингиз Аллоҳ мен сабабли сизларни жамладику?" Деганларида, ансорлар: "Аллоҳ ва Унинг расули миннат қилишга ҳақлироқ", дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жавоб бермайсизларми?" деган эдилар, ансорлар: "Аллоҳ ва Унинг расули миннат қилишга ҳақлироқ", дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сизлар ундай ва бундай, деб айтишни хоҳладинглар. Аслида иш бундай ва бундай бўлган эди", деб бир неча нарсаларни санадилар. Амр уни ёд олмаганларини гумон қилдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Одамлар қўй ва туяларни олиб кетишга рози бўлганида, сизлар масканингизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни олиб кетишга рози бўлмайсизларми?" Ансорлар астари бўлса, одамлар аврасидир. (Яъни мен сиз ансорларга худди кийинган киши астарига қай даражада яқин бўлса шу даражада яқинман). Агар ҳижрат бўлмаганида мен ҳам ансорлардан бири бўлар эди. Агар одамлар бир водий ва дарадан юришса мен ҳам ансорийларнинг водий ва дарасидан юрар эдим.  Сизлар яқин кунларда, мендан кейин ўз шахсини севиш касалига мубтало бўласизлар. То менга ҳавз (кавсарда) йўлиққунча сабр қилинглар", дедилар.

140 (1062) 2444. Абдуллоҳ (ибн Масъуд) розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Ҳунайн куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўлжа тақсимотида бир неча одамларга ортиқча нарса бердилар. Ақроъ ибн Ҳобисга юз туя, Уяйнага ҳам ана шунча бердилар. Ўшанда арабларнинг шарафли кишиларига ҳам бериб, тақсимотда ортиқча улашдилар. Шунда бир киши: "Аллоҳ номига қасам! Бу тақсимотда адолат қилинмади. Бу билан Аллоҳ розилиги ҳам ирода этилмади", деди. Буни хабарини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтаман, деб у зотнинг ҳузурларига бордим-да, ҳалиги киши айтган нарсани хабарини бердим. Буни эшитгач Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни юзлари ўзгардида, қизил рангга ўхшаб кетди. Сўнгра у зот: "Агар Аллоҳ ва Унинг расули адолат қилмаса ким адолат қилади", деб яна: "Аллоҳ Мусога раҳм қилсин. Бундан кўп озор берилганида ҳам сабр қилган эди", дедилар.
Мен (ўзимга-ўзим): "Албатта бундан кейин у зотга гап ташиб келмайман", деб айтдим.

141 (000) 2445.  Абдуллоҳ (ибн Масъуд) розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир неча нарсаларни (ўлжадан) тақсим қилдилар.
Бир киши: "Бу тақсимотдан Аллоҳ розилиги ирода қилинмади", деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бориб, у ҳақда пичирлаб гапирган эдим, у зотни жуда қаттиқ ғазаблари келди. Ва юзлари қизариб кетган эди, қани эди у ҳақда гапирмаганимдаку, деб орзу қилдим. Сўнгра у зот: "Мусога бунданда кўп озор берилганида ҳам у зот сабр қилдилар", деб айтдилар".


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио