109 (1044) 2401. Қобийса ибн Мухориқ ал-Ҳилолий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир (пул) юкини елкамга олдим-да, унда ёрдам сўраб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келдим. У зот: «Токи бизга садақа келгунча туриб тур, ундан сенга ҳам беришни амр қилурмиз», дедилар. Сўнгра: «Эй Қобийса, сўрашлик фақатгина уч ҳолатда ҳалол бўлади, холос. Бир киши (пул) юкини елкасига олган бўлса, унинг учун ўша нарсани топгунча сўраш ҳалол бўлади. Сўнгра ўзини тияди. Бир кишига офат етиб молини олиб кетса, унга маишатига етгудек сўраш ҳалол бўлади. Бир кишига қаттиқ фақирлик етса-ю, унинг қавмидан ўткир ақлли уч киши «фалончига қаттиқ фақирлик етди» деса, ўша одамга маишатига етгудек сўраш ҳалол бўлади. Ўшалардан бошқа сўрашлик ҳаромдир. Эй Қобийса, у ҳаромдир, эгаси уни ҳаром ейди», дедилар».
|