Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Тамаъ қилмасдан ва сўрамасдан турган кишига берилган нарсани олиш жоизлиги хусусида

110 (1045) 2402. Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга ато (бирор ҳадя)ни берар эдилар, мен:
«Мендан кўра фақирроқ кишига беринг», деб айтар эдим. Бир куни бир мол бериб қолдилар. «Мендан кўра фақирроқ кишига беринг», десам, «Ол буни. Қачон сенга шу молдан бир нарса келса, сен тама қилмаган ва сўровчи бўлмаган ҳолингда бўлсанг олавер. Агар ундоқ бўлса, нафсингни унга эргаштирма», дер эдилар».

111 (000) 2403. Солим ибн Абдуллоҳ оталаридан ривоят қиладилар:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умар ибн Хаттобга бир атони берсалар, у зот: "Мендан кўра камбағалроқ кишига беринг", дер эдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "олиб, ҳожатингга ишлат ёки садақа қил. Қачон сенга шу молдан бир нарса келса, сен тама қилмаган ва сўровчи бўлмаган ҳолингда бўлсанг олавер. Ундай қилолмасанг олма. Агар ундоқ бўлса, нафсингни унга эргаштирма», дер эдилар»".
Солим: "Мана шу сабабли Ибн Умар бирор кишидан бирор нарса сўрамас эди ҳамда бирор нарса берилса қайтармас ҳам эди", дедилар.

000 (000) 2404. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

112 (000) 2405. Ибн Соъидий ал-Моликий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Умар ибн Хаттоб мени садақа йиғиш учун омил (садақа ишчиси) қилиб юбордилар. Қачонки, уни бажариб, топширганимда, ойлик таъйин қилдилар. Мен: "Бу ишни Аллоҳ учун қилдим ва Аллоҳ учун юрдим", десам, у зот: "Берилган нарсани ол, чунки мен ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида омил бўлиб ишлаганимда, мана шу сўзни айтдим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: Агар сўрамасангда бир нарса сенга берилса, еб садақа қилавер", деганлар", деб айтдилар.

000 (000) 2406. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио