Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Одамлардан сўраш кароҳияти

103 (1040) 2393. Ҳамза ибн Абдуллоҳ оталаридан ривоят қиладилар:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлардан бирингиз одамлардан сўрайверишда давом этаверса, қиёмат куни юзида бир қитъа ҳам гўшти қолмаган ҳолда Аллоҳга йўлиқади», дедилар».

000 (000) 2394. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

104 (000) 2395. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Киши одамлардан сўрайверишда давом этаверса, қиёмат куни юзида бир қитъа ҳам гўшти қолмай келади», дедилар».

105 (1041) 2396. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким одамлардан мол-дунёси кўпайиш учун сўраса (бир парча) чўғни сўрабди. Бас шундай экан ўша чўғни озайтирсин ёки кўпайтирсин", дедилар.

106 (1042) 2397. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, сизлардан бирингизнинг бир боғ ўтин териб орқалаб келиши ҳамда ундан садақа қилиб, одамлардан беҳожат бўлиши, бировдан сўраганида, унга бериш ёки ман қилишдан яхшидир. Албатта устун қўл остин қўлдан яхшидир», дедилар».

000 (000) 2398. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, сизлардан бирингизнинг бир боғ ўтин териб орқалаб келиши ҳамда уни сотиши......деб сўнгра юқоридагидек ҳадис ривоят қилдилар.

107 (000) 2399. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлардан бирингизнинг бир боғ ўтинни боғлаб, орқасига юклаб, уни сотиши бир кишидан сўраганида, унга бериш ёки ман қилишдан яхшидир.

108 (1043) 2400. Авф ибн Молик ал-Ашжаъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Биз тўққиз ёки саккиз ёки етти нафар киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг Расулига байъат қилмайсизларми?» дедилар. Биз ўша кунларда янги байъат қилган эдик. Ва: «Эй Расулуллоҳ! Биз сизга байъат қилганмизку?» дедик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яна: «Аллоҳнинг Расулига байъат қилмайсизларми?» дегандилар, биз қўлларимизни узатиб: «Эй Расулуллоҳ, байъат қилганмизку? Қайси нарсага байъат қиламиз?», дедик. Шунда у зот: «Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмасдан ибодат ҳамда итоат қилиш, беш вақт намоз ўқиш», деб овозларини бироз пасайтириб: «Одамлардан бирор нарса сўраманглар», дедилар. Авф ибн Молик розияллоҳу анҳу: «Мен байъат қилган кишиларнинг баъзиларини кўрдим, улардан бирорталарининг қамчилари ерга тушиб кетса, бирор кишига олиб бер, деб сўрашмас эди», дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио