101 (1039) 2390. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамлар атрофида айланиб бир луқма, икки луқма ёки бир хурмо, икки хурмо олиб қайтадиган мискин эмас", деганларида, саҳобалар: "Мискин ким ўзи эй Аллоҳнинг расули", дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Лекин мискин ўзини беҳожат қиладиган бойлик топа олмаган, унга эътибор берилиб садақа қилинмайдиган, ўзи туриб одамлардан сўрамайдиган кишидир», дедилар».
102 (000) 2391. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир хурмо, икки хурмо ёки бир луқма, икки луқма олиб қайтадиган мискин эмас, лекин мискин сўрамасдан ўзини иффатли қилган кишидир», дедилар».
000 (000) 2392. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.
|