Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Хурмони ярмини бериб бўлса ҳам ёки яхши сўз айтиш билан ҳам садақа қилиб қолишга тарғиб, чунки садақа дўзахдан тўсиқ экани хусусида

66 (1016) 2344. Адий ибн Ҳотимдан (р.а.) ривоят қилинади:
Набий (с.а.в.): "Сизлардан қайси бирингиз агар хурмони ярмини бериб бўлса ҳам ўзини дўзахдан тўсиб олса қилаверсин", дедилар.

67 (000) 2345. Адий ибн Ҳотимдан (р.а.) ривоят қилинади:
Расулуллоҳ (с.а.в.): "Сизлардан қайси бирингиз бўлмасин, (қиёмат куни) Аллоҳ таоло у киши билан гаплашади. У киши билан Аллоҳ орасида таржимон бўлмайди. У ўнг томонига қарайди фақат тақдим қилган нарсасини кўради. Чап томонига қарайди фақат тақдим қилган нарсасини кўради. Олдига қарайди қаршисида фақат дўзахни кўради. Шундоқ экан хурмонинг ярмини бериб бўлса ҳам дўзахдан сақланинглар", дедилар.
Хайсаманинг ривоятида эса: "Агар яхши сўз айтиб бўлса ҳам дўзахдан сақланинглар", дейилган.

68 (000) 2346. Адий ибн Ҳотимдан (р.а.) ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ (с.а.в.) дўзахни зикр қилиб, ундан юз ўгириб, юзлари узоқлаштирдилар. Сўнгра: "дўзахдан қўрқинглар", дедилар. Яна юз ўгириб, юзларини узоқлаштирган эдилар, биз у зот дўзахни кўзлари билан кўрмоқдалар шекилли, деб гумон қилдик. Сўнгра у зот: "Агар хурмонинг ярмини бериб бўлса ҳам дўзахдан сақланинглар. Ким топа олмаса яхши сўз айтиб бўлса ҳам дўзахдан сақлансин", дедилар."

000 (000) 2347. Адий ибн Ҳотимдан (р.а.) ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ (с.а.в.) дўзахни зикр қилиб, ундан паноҳ сўрадилар. Ва юзларини уч марта буриб юбордилар. Сўнгра: "Хурмонинг ярмини бериб бўлса ҳам дўзахдан сақланинглар. Агар уни топа олмасангиз, яхши сўз айтиб бўлса ҳам сақланинглар", дедилар".

69 (1017) 2348. Мунзир ибн Жарирнинг оталаридан (р.а.) ривоят қилинади:
«Бизлар куннинг ўртасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида эдик. Яланғоч, жундан тўқилган кийимлар ёки чопонларини тешиб, бошларидан ўтказиб осган бир қавм келишди. Уларнинг аксарлари, балки барчалари Музар қабиласидан эди. Улардаги муҳтожликни кўриб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг чеҳралари ўзгариб кетди. Уйларига кириб кетдилар. Сґнгра чиқиб, Билолга (р.а.) азон ва иқомат айтишни буюрдилар. Кейин намоз ўқиб, қуйидагича хутба қилдилар: «Эй одамлар! Сизларни бир жондан яратган ва ундан унинг жуфтини яратиб, икковларидан кўплаб эркагу аёлларни тарқатган Раббингиздан қўрқинглар! Номини ишлатиб, бир-бирингиздан сўровда бўладиганингиз Аллоҳдан ва қариндошлик (алоқалари)дан қўрқинг. Албатта Аллоҳ устингиздан кузатувчи зотдир». (Нисо-1) «Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар! Ҳар ким эрталик кун учун нима қилганини кўриб қўйсин». (Ҳашр-18) «Киши диноридан, дирҳамидан, кийимидан, бир соъ буғдойидан, бир соъ хурмосидан садақа қилди. Ҳаттоки агар хурмонинг ярмини бериб бўлса ҳам, садақа қилсин», дедилар. Ансорийлардан бўлган бир киши халтада бир тўп нарса олиб келди. Қўли уни кўтаришга ожизлик қилай, дерди. Балки ожиз қолди ҳам. Кейин одамлар бирин-кетин нарса олиб келишни бошлашди, ҳаттоки овқат ва кийимлардан икки уюм бўлганини кўрдим. Ва яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг (хурсанд бўлганларидан) юзлари олтин каби ярақлаганини кўрдим. У зот: «Кимки Исломда бир яхши суннат (йўл) чиқарса, савоби унга бўлиб, яна ундан кейин бу йўл билан амал қилганларнинг савоби ҳам етур. (Бу билан амал қилганларнинг) савобларидан бирор нарса камайтирилмайди. Кимки Исломда ёмон суннат (йўл) чиқарса, гуноҳи унга бўлиб, яна ундан кейин бу йўл билан амал қилганларнинг гуноҳи ҳам етур. (Бу билан амал қилганларнинг) гуноҳларидан бирор нарса камайтирилмайди», дедилар».

000 (000) 2349. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат ибн Муоз: "Сўнгра пешинни ўқиб, сўнгра хутба ўқидилар", сўзи зиёда қилинган.

70 (000) 2350. Мунзир ибн Жарир оталаридан (р.а.) ривоят қиладилар:
Мен Набий (с.а.в.) ҳузурларида эдим. Шу пайт жунли кийим кийган бир қавм келиб қолди....деб юқоридаги ҳадисдек давом эттириб, Расулуллоҳ (с.а.в.) пешинни ўқидилар. Сўнгра кичик минбарга кўтарилиб, Аллоҳга ҳамд ва сано айтдилар. Сўнгра: "Аммо баъд, Албатта Аллоҳ китобида "Эй одамлар раббингизга тақво қилинг", деб айтган", дедилар.

71 (000) 2351. Жарир ибн Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади:
Аъробийлардан бўлган кишилар Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига келишди. Улар устларида жунли кийим бор эди. Уларнинг ҳолатлари ёмон ва эҳтиёжманд эканликларини кўриб, юқоридагидек ҳадис айтдилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио