Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Садақани ҳалол касб орқали бўлганини қабул қилиб, у нарсани чиройли тарбия этиш хусусида

63 (1014) 2339. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ (с.а.в.): «Қай бир киши ҳалол-покдан садақа қилса, Аллоҳ ҳалол-покдан бошқани қабул ҳам қилмайди, албатта, Аллоҳ у(садақа)ни ўнг қўли билан қабул қилиб олади. Агар у бир дона хурмо бўлса ҳам Раҳмоннинг кафтида ўсади. Ҳаттоки, тоғдан ҳам катта бўлиб кетади. Худди бирингиз тойчоғи ёки бўталоғини тарбия қилганидек», дедилар».

64 (000) 2340. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ (с.а.в.): «Қай бир киши ҳалол-пок хурмосидан садақа қилса, Аллоҳ у(садақа)ни ўнг қўли билан қабул қилиб олиб, худди бирингиз тойчоғи ёки ўрта ёшли туясини тарбия қилганидек тарбиялайди, ҳаттоки у, тоғдан ҳам катта бўлиб кетади», дедилар».

000 (000) 2341. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат "ҳалол-пок касбни ўз ҳаққига қўяди" ёки "ўз ўрнига қўяди", деб айтилган.

000 (000) 2342. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

65 (1015) 2343. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ (с.а.в.): "Эй одамлар! Албатта Аллоҳ покдир ва фақат пок нарсанигина қабул этади. Аллоҳ пайғамбарларига нимани буюрган бўлсамўминларга ҳам ўша нарсани буюргандир. Аллоҳ бу ҳақда Мўъминун сурасининг 51-оятида "Эй пайғамбарлар, халол-пок таомлардан енглар ва яхши амаллар қилинглар!" ва яна Бақара сурасининг 172-оятида "Эй пайғамбарлар, халол-пок таомлардан енглар ва яхши амаллар қилинглар!", деб айтган.
Сўнгра Расулуллоҳ (с.а.в.) (ҳаж ва шунга ўхшаш ибодат учун) узоқ сафар қилиб, сочлари тўзғиб, усти ғубор бўлиб кетган кишини зикр қилдилар. У: "Эй раббим! Эй раббим! Деб (дуо) айтаверади. Лекин еяётган овқати ҳаром, ичимлиги ҳаром, кийими ҳаром ва ўсиб-улғайиши ҳаром. Қандай қилиб у кишининг дуоси қабул қилинсин", дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио