Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Қабул қиладиган киши топа олинмайдиган давр келишидан олдин садақа қилиб қолишга тарғиб

58 (1011) 2334. Ҳориса ибн Ваҳбдан (р.а.) ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ (с.а.в.): "Садақа қилиб қолинглар. Бир кун келишига оз қолди. У кунда киши садақасини олиб борса, садақа берилаётган киши: "Агар кеча бизга олиб келганингда уни қабул қилар эдим. Аммо ҳозир буни менга кераги йўқ", дейди. Ва у киши садақасини қабул қиладиган киши топа олмайди", дедилар.

59 (1012) 2335. Абу Мусодан (р.а.) ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, одамларга бир замон келурким, унда бир киши ўзининг олтин садақаси ила айланиб юриб ўзидан уни қабул қилиб оладиган бирор киши топмас. Яна эркакларнинг озлиги ва аёлларнинг кўплигидан ёлғиз бир эр кишининг ортидан қирқта аёл эргашиб, қувиб юрурлар», дедилар».

60 (157) 2336. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади:
Расулуллоҳ (с.а.в.): "То мол-дунё кўпайиб, тўлиб-тошибкетмагунича қиёмат қоим бўлмайди. Ўшанда киши моли закотини чиқариб, уни қабул этадиган кишини топа олмайди. Ўшанда араб ери кўкаламзор ва серсув анҳорга айланади", дедилар.

61 (000) 2337. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади:
Набий (с.а.в.): "Сизларда мол-дунё кўпайиб, тўлиб тошмагунича қиёмат қоим бўлмайди. Ўшанда мол соҳибига садақа қабул қилувчи муҳим бўлиб қолади. Унинг олдига бир киши чақириб келинса, у: "Бунга менда эҳтиёж йўқ", деб айтади.

62 (1013) 2338. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади:
Расулуллоҳ (с.а.в.): Ер, остидаги устун каби тилла ва кумушларини қусиб чиқаради. Бас, қотил келади-да, мана шунинг учун одам ўлдирдимми? Дейди. Қариндошлик алоқаларини узувчи келади-да, мана шунинг учун қариндошларимдан алоқани уздимми? Дейди. Ўғри келади-да, мана шунга қўлим кесилдими? Дейди. Сўнгра уни чақиришадию, ундан бирор нарса олишмайди", дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио