Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Садақа беришга ва молидан чиқаришга тарғиб

32 (94) 2301. Абу Заррдан (р.а.) ривоят қилинади:
Мен набий (с.а.в.) билан бирга, хуфтон вақтида, Мадинанинг тошлоқ ерларида кета туриб, уҳуд тоғига назар солар эдик. Шу пайт Расулуллоҳ (с.а.в.): "Эй Абу Зарр", дедилар. Мен: "Лаббай эй Аллоҳнинг расули", дедим. У зот: "Ҳузуримда мана шу уҳуд тоғи каби олтин бўлсаю, ўша олтин учинчи кечада ҳам ҳузуримда қолиши хурсанд қилмайди. Фақат бир динор бўлсада, ўша динор қарзларимни тўлаш учун бўлса, шу динор хурсанд қилади. Лекин мана шундай Аллоҳ бандалари борки, улар ҳар томонлама яъни, мана бундай олдларидан, мана бундай ўнг томондан, мана бундай чап томондан инфоқ қилишади, яъни ҳар қандай ҳолатда ҳам инфоқ қилишади, деб тупроқ сочдилар. Сўнгра яна юриб кетдик. У зот: "Эй Абу Зарр", дедилар. Мен: "Лаббай эй Аллоҳнинг расули", дедим. У зот: "(Бу дунёдаги) мол-дунёси кўп кишилар Қиёмат куни (савоби) озлардир. Лекин қайси киши мана бундай, мана бундай    ва мана бундай, яъни инфоқ қилса", деб аввалги марта бажарганлари каби бажардилар. Сўнгра яна юрдик. У зот: "Эй Абу Зарр! Мен сени олдинга қайтиб келгунимча қандай турган бўлсанг шундай жойингдан жилмасдан тур", деб, то менга кўринмайдиган даражада юриб кетдилар. Мен тушунарсиз овоз ва оҳанг эшитдим. Шояд Расулуллоҳга айтилган нарса бўлса керак, деб ўйлаб, ортларидан эргашишга қасд қилдим. Кейин, "келгунимча жойингдан жилмай тур", деб айтган гапларини эслаб қолдим. Ва жойимда кутиб туравердим. Қачонки, у зот келганларида эшитган овозимни у зотга зикр қилдим. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Ўша Жаброил алайҳиссалом эдилар. У зот: "Умматингиздан қайси кимса Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмаса, жаннатга киради", деб айтгани келдилар. Шунда мен: "Агар  зино ва ўғирлик қилса ҳамми", десам, Жаброил алайҳиссалом: "Агар зино ва ўғирлик қилса ҳам", дедилар.

33 (000) 2302. Абу Заррдан (р.а.) ривоят қилинади: Кечалардан бирида (кўчага) чиқсам, Расулуллоҳ (с.а.в.) якка ўзлари кетаётган эканлар. У зот билан бирга бирор киши йўқ эди. Бирор киши билан бирга юришни кариҳ кўрмоқдалар, деб гумон қилиб, ойнинг соясида юра бошладим. У зот менга қараб, кўриб қолдиларда; "Бу ким?" дедилар. Мен: "Абу Заррман, ота-онам сизга фидо бўлсин", дедим. У зот: "Эй Абу Зарр келгин", дедилар. Мен у зот билан бир фурсат юрган эдим, у зот: "Албатта (бу дунёда) мол-дунёси кўп бўлганлар қиёмат куни (савоби) озлардир. Фақат бир кишики, Аллоҳ унга яхшиликни берган бўлсада ва у ўша яхшиликка амал қилган бўлса, деб у зот ўнг, чап, олд ва ортларига пуфладилар. Яъни, ҳар томонлама инфоқ қилса! Дедилар. Мен яна бир фурсат у зот билан бирга юрган эдим, у зот: "Бу ерга ўтир", деб пастқам ерга мени ўтқиздилар. У ерни атрофида тош бор эди. У зот: "То қайтиб келгунимча шу ерда ўтир", деб, то кўринмайдиган тошлоқ ерга юриб кетдилар. Мендан узоқроқда туриб қолдилар. Кейин мен томонга юриб келаётиб: "Агар ўғирлик қилиб, зино қилса ҳам" деб айтаётганларини эшитдим. Қачонки етиб келганларида, сабрим чидамасдан: "Эй Аллоҳнинг набийси! Аллоҳ мени сизга фидо қилсин, тошлоқ ер ёнида кимга гапираётган эдингиз. Бирон кишини сизга жавоб қайтарганини эшитмадим", десам, у зот: "У киши Жаброил эдилар. Мен учун тошлоқ томондан сўз айтаётгандилар. Жаброил: "Умматингга хурсандлик хабарини бер, умматингда қайси бир киши вафот этсаю, Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмаса жаннатга киради", дегандилар, мен: "Эй Жаброил! Агар ўғирлик қилиб, зино қилса ҳамми?" десам, у зот: "Ҳа", дедилар. Мен: "Агар ўғирлик қилиб, зино қилса ҳамми?" десам, у зот: "Ҳа", дедилар. Мен: "Агар ўғирлик қилиб, зино қилса ҳамми?" десам, у зот: "Ҳа", агар ароқ ичса ҳам", дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио