Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Мол-дунё жамғариб, яширганларга айтилган қаттиқ сўзлар хусусида

34 (992) 2303. Аҳнаф ибн Қайсдан (р.а.) ривоят қилинади:
"Мадинага бориб, бир ҳалқага ўтирдим. У ҳалқада Қурайшдан бир неча киши бор экан. Шу пайт кийими дағал, жасади ва юзи кўримсиз киши келиб, улар олдида турдида: "Мол-дунёсини хазина қилиб, яширадиганларга (Қиёматда ёмонлик) бўлишини хушхабарини беринг. Мазкур кунда жаҳаннам оловида тош қиздирилиб, уларни кўкрак тугмачасига қўйилса, елкадаги (ингичка суякдан) тешиб чиқади. Ва у қиздирилган тошни елка суягига қўйилса, у ҳаракатланиб кўкрак тугмачасидан тешиб чиқади", деди. Қавмдагилар мазкур одамни сўзларини эшитиб, пастга қараб олишди. Мен ҳалқадагилардан бирортасини унинг учун жавоб қайтарганини кўрмадим. У киши орқасига ўгирилиб кетдида, устун олдига бориб ўтирди. Мен у кишига: "Уларга айтган сўзингни кариҳ кўришди", десам, у: "Улар бирор нарсада ақл ишлатишмайди. (Бир куни) дўстим Абул Қосим (с.а.в.) мени чақиргандилар, мен ҳузурларига бордим. У зот: "Уҳуд тоғига қарагин", дегандилар, қарасам қуёш ботай, деб қолган экан. У зот бирор иш билан мени жўнатсалар, керак деб гумон қилдимда: "Кўрмоқдаман", дедим. Шунда у зот: "Мана шу уҳуд тоғидек олтин бўлса, у мени хурсанд қилмайди. Унинг барчасини инфоқ қилиб юбораман. Фақат уч динорини (қарзларим учун) олиб қўяман", дедилар. Ҳалиги киши: "Мана булар эса ақл юритмасдан мол-дунё тўплайдилар", деди. Мен: "Сен ва қурайшлик биродарларинг орасида нима содир бўлган. Улар олдига бормадинг ҳам, уларга (мол тўпламанглар) деб айтмадинг ҳам", десам, у: "Йўқ, Аллоҳ номига қасам, то Аллоҳ ва расулига йўлиққунча улардан дунё ҳам сўрамайман ҳамда диним хусусида ҳам фатво сўрамайман", деди.

34 (992) 2303. Аҳнаф ибн Қайсдан (р.а.) ривоят қилинади:
"Мен бир неча нафар қурайшликлар билан турсам Абу Зарр ўтиб қолдилар. У киши: "Мол-дунёсини хазина қилиб, яшириб қўювчиларга (жазони) хушхабарини беринг. Ўшанда қиздирилган (темирни) орқаларидан босилса, ёнларидан (тешиб) чиқади. Гарданлари томондан босилса пешоналаридан (тешиб) чиқади", дедиларда, сўнгра бир четга чиқиб ўтирдилар. Мен: "Бу ким?" десам, улар: "Абу Зарр", дейишди. Мен ўрнимдан турдимда, у кишига: "Бир оз олдин сиздан нималарни эшитдим", десам, Абу Зарр: "Уларга, набийлари (с.а.в.)дан эшитган нарсанигина айтдим", дедилар. Мен: "Мана бу амирлар берадиган ҳадя хусусида нима дейсиз", десам, у зот: "Бугунги кунда у ёрдам бўлгани учун олавер. Лекин дининг учун яъни, фатво чиқаришинг учун бериладиган пул бўлса уни тарк қил", дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио