Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Закотни адо этмаганларга қаттиқ уқубат бўлиши хусусида

30 (990) 2297. Абу Заррдан (р.а.) ривоят қилинади:
Бу зот: "Набий (с.а.в.) ҳузурларига борсам у зот Каъба соясида ўтирган эканлар. Қачонки мени кўргач: "Каъба раббига қасамки, ана ўшалар хасоратда қолувчилардир", дедилар. Мен ўтира олмасдан ўрнимдан турдимда: "Эй Аллоҳнинг расули! ота-онам сизга фидо бўлсин. Ўша хасоратда қолувчилар ўзи ким?" десам, Расулуллоҳ (с.а.в.): "Мол-дунёси кўп бўлганлар. Фақат мана бундай, мана бундай ва мана бундайлар яъни, ҳар турлик кўринишда инфоқ қиладиганлар ундай эмас", дедилар.
Қайси бир туя ёки қорамол ёки қўй эгаси закотини адо қилмаса қиёмат куни, унданда каттароқ ва семизроқ ҳолда келиб, шохлари билан сузиб, туёқлари билан тепкилайди. Охири тугаса аввали яна қайтиб келади, то одамлар орасида ҳукм чиқарулгунича шундай бўлади", дедилар.

000 (000) 2298. Абу Заррдан (р.а.) ривоят қилинади:
"Набий (с.а.в.) ҳузурларига борсам, у зот Каъба соясида ўтирган эканлар, деб юқоридаги ҳадис каби зикр қилиб, унинг давомида: "Жоним унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, ер юзида бир киши вафот этиб, туя ёки қорамол ёки қўй қолдириб кетсаю, унинг закотини бермаса хасоратда қолади", дедилар.

31 (991) 2299. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади:
"Набий (с.а.в.): "Менга уҳуд тоғи миқдорича олтин бўлсада, ўша олтинга учинчи кечада яна қўшилса у нарса мени хурсанд қилмайди. Фақат бир динорки, қарзимни узиш учун бўлса унда хурсанд қилади", дедилар.

000 (000) 2300. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио