Самура ибн Жундубдан (р.а.) ривоят қилинади: «Набий (с.а.в.) Умму Каъб вафот этганида унга жаноза намози ўқидилар. Умму Каъб нифос ҳолатида вафот этган эди. Мен ҳам ўшанда Набий (с.а.в.) ортларида намоз ўқидим. У зот маййитни ўртасида туриб намоз ўқидилар». Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Самура ибн Жундубдан (р.а.) ривоят қилинади: «Мен Расулуллоҳ (с.а.в.) замоналарида ёш бола эдим. У ерда гапиришдан мени ёши улуғлар борлиги ман этар эди. Бир аёл нифослик ҳолатида ўлганида мен Расулуллоҳ (с.а.в.) орқаларида намоз ўқидим. У зот жаноза намозида у аёлнинг ўртасида турдилар.
|