Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Намозда маййитга дуо қилиниши хусусида

Авф ибн Моликдан (р.а.) ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ (с.а.в.) жаноза намози ўқиганларида, у зот ўқиган дуони ёдлаб олдим. Унда: "Аллоҳумма иғфир лаҳу варҳамҳу ва ъофиҳи ваъфу цанҳу, ва акрим нузулаҳу, ва вассиъ мудхалаҳу, вағсилҳу билмаи вассалжи валбаради, ва наққиҳи минал хатойо кама наққайтас савбал абязо минад данаси ва абдилҳу доран хойрон мин дориҳи ва аҳлан хойран мин аҳлиҳи ва завжан хойрон мин завжиҳи ва адхилҳум жанната ва аъизҳу мин ъазобил қабри ав мин ъазобин нори", деб айтдилар. Мен уни бу дуони эшитгач ана шу маййит ўзим бўлиб қолишни орзу қилдим.
Маъноси: Эй Раббим, уни мағфират қил, унга раҳм эт. Уни офият қил ва авф эт. Тушадиган ерини мукаррам, кирадиган ерини кенг қил. Уни сув, қор, дўл билан юв. Оқ кийим кирдан тоза бўлгани каби уни хатолардан покла. Унга ҳовлисидан яхшироқ ҳовли, аҳлидан яхшироқ аҳл, жуфтидан яхшироқ жуфт бер. Уни жаннатга киргиз. Қабр ёки дўзах азобидан сақла.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.
Авф ибн Молик ал-Ашжаъийдан (р.а.) ривоят қилинади:
«Набий (с.а.в.) жаноза намози ўқиганларидаги дуони эшитдим. Унда: "Аллоҳумма иғфирлаҳу варҳамҳу ваъфу ъанҳу ва ъофиҳи ва акрим нузулаҳу ва вассиъ мудхалаҳу вағсилҳу бимаин ва салжин ва барадин. Ва наққиҳи минал хатойо кама юнаққо савбул абязу минад данаси ва абдилҳу доран хойрон мин дориҳи ва аҳлан хойрон мин аҳлиҳи ва завжан хойрон мин завжиҳи ва қиҳи фитнатал қабри ва ъазабан нари", деб айтдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) ўша маййитга қилган дуоларидан қани эди ўша маййит мен бўлсам, деб орзу қилдим».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио