Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Тобутни кўрганда тик туриш хусусида

Омир ибн Рабийъадан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ (с.а.в.): "Агар тобутни кўрсанглар, у учун то ортингизда қолунича ёки қўйилгунча тик туринглар", дедилар».
Омир ибн Рабийъадан (р.а.) ривоят қилинади:
«Набий (с.а.в.): "Агар сизлардан бирингиз тобутни кўрсаю, у билан бирга юрмаётган бўлса, то ортда қолгунича ёки ортда қолишидан олдин ўқйилгунича тик турсин", дедилар.
Ибн Журайждан (р.а.) ривоят қилинади:
«Набий (с.а.в.): "Агар сизлардан бирингиз тобутни кўрса, кўрган пайтида ўрнидан турсин. Агар иштирок этмаётган бўлса ҳам ортида қолгунича тик турсин", дедилар».
Абу Саиддан (р.а.) ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ (с.а.в.): "Агар жанозада иштирок этсангиз то уни қўйилгунича ўтирманглар", дедилар».
Абу Саид ал-Худрийдан (р.а.) ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ (с.а.в.): "Агар тобутни кўрсанглар, ўрнингиздан туринглар. Ким иштирок этса то қўйилгунича ўтирмасин", дедилар».
Жобир ибн Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади:
«Бир тобут ўтиб қолди. Расулуллоҳ (с.а.в.) ўринларидан турдилар. Биз ҳам ўрнимиздан турдик ва: "Эй Аллоҳнинг расули! У яҳудийку?" десак, у зот: "Албатта ўлим даҳшатлидир. Агар тобут (кўратиб кетилаётгани) ни кўрсангиз ўрнингиздан туринглар", дедилар».
Жобирдан (р.а.) ривоят қилинади:
«Набий (с.а.в.) ўтиб кетаётган тобут то кўзга кўринмайдиган жойга етгунича ўринларидан турдилар».
Жобирдан (р.а.) ривоят қилинади:
«Набий (с.а.в.) ва у зотнинг саҳобалари яҳудийнинг жанозасига то кўзга кўринмайдиган жойга етгунича ўринларидан турдилар.
Ибн Абу Лайлодан (р.а.) ривоят қилинади:
«Қайс ибн Сацд ва Саҳл ибн Ҳунайфлар (ҳали халқи мусулмон бўлмаган) Қодисияда эдилар. Олдларидан тобут ўтиб қолди. Шу пайт икковлари ўринларидан туришди. Икковларига: "Бу тобутдаги шу ерликку? Яъни мусулмон эмаску?" дейилганида, икковлари: "Расулуллоҳ (с.а.в.) олдларидан тобут кўтариб ўтиб қолишганида, у зот ҳам ўринларидан турганлар. Шунда: "Бу тобутдаги яҳудийку?" дейишган. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Нима у одам эмасми?" деганлар", деб айтишди».
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио