Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Қабрдаги намоз

Шаъбийдан (р.а.) ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ (с.а.в.) дафн қилинганидан кейин қабр устида (жаноза) намози ўқидилар. Унда тўрт такбир айтиб ўқидилар».
Шайбоний Шаъбийга: "Буни сенга ким айтди? Деганларида, Шаъбий: "Ишончли Абдуллоҳ ибн Аббос айтдилар", дедилар.
Бу Ҳасан ҳадисларидаги ривоят эди.
Ибн Нумайрнинг ривоятларида: "Расулуллоҳ (с.а.в.) бир намлик бўлган қабр олдига келиб намоз ўқидилар. Одамлар у зотнинг орқасида саф тортишди. Расулуллоҳ (с.а.в.) тўрт такбирли намоз ўқидилар", бўлиб келган.
Мен Омирга: "Сенга буни ким гапирди", десам, у: "Ибн Аббосга гувоҳ бўлган ишончли киши", дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис икки марта такрор келган. Фақат: "Тўрт такбир айтдилар", сўзи келмаган.
Анасдан (р.а.) ривоят қилинади:
«Набий (с.а.в.) қабр устида (жаноза) намоз ўқидилар».
Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади:
«Бир қора хотин (ёки йигит) масжид супуриб юрар эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) уни учратмагач, у ҳақда сўрадилар. Одамлар: "У вафот этди", дейишди. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Менга хабар қилмадингларми? " дедилар. Чунки улар, бу супарадиган қора хотин (ёки йигит) ишини гўёки паст санашган эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) "Мени қабрига олиб боринглар", дегандилар, у зотни олиб боришди. Қабрдагига намоз ўқиб: "Албатта бу қабрдагилар зулуматга тўладир. Аллоҳ азза ва жалла менинг намозим сабабли уларни нурлантиради". дедилар.
Абдураҳмон ибн Абу Лайлодан (р.а.) ривоят қилинади:
«Зайд (ибн Арқам) жанозаларимизда тўрт такбир айтардилар. Жанозаларнинг бирида беш такбир айтдилар. Мен у ҳақда сўраганимда, Зайд: "Расулуллоҳ (с.а.в.) ана шундай ҳам такбир айтардилар", дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио