Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Жанозадаги такбир хусусида

Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ (с.а.в.) Нажоший вафот этган куни одамларга унинг ўлимини хабарини бердилар. Одамлар билан намозгоҳга чиқиб тўрт такбирли намоз ўқидилар».

Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Ҳабашистон эгаси яъни, бошлиьи вафот этган куни Расулуллоҳ (с.а.в.) унинг ўлимини хабарини бериб: "Биродарларингиз учун истиғфор айтинглар", дедилар.
Абу Ҳурайра ҳадисни давом эттириб: "Расулуллоҳ (с.а.в.) намозгоҳда одамларни сафга қўйиб, (жаноза) намозини ўқидилар. Ва унда тўрт такбир айтдилар.
Бу ерда юқоридаги такрор келган.
Жобир ибн Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ (с.а.в.) Асҳама Нажошийга (жаноза) намозини ўқиб тўрт такбир айтдилар».
Жобир ибн Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ (с.а.в.): "Бугун бир солиҳ банда вафот этди. Унинг исми Асҳама эди", деб, ўринларидан турдилар. Ва бизга имом бўлиб, Нажошийга жаноза намози ўқидилар».
Жобир ибн Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ (с.а.в.): "Биродарларингиз вафот этди. Ўрнингиздан туриб, унинг учун жаноза намозини ўқинглар", дегандилар, биз ўрнимиздан туриб, икки саф бўлдик».
Имрон ибн Ҳусайндан (р.а.) ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ (с.а.в.): "Бир биродарингиз яъни, Нажоший вафот этдилар. Унинг учун жаноза намозини ўқинглар", деб айтдилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио