Абу Қатода ибн Рабъийдан (р.а.) ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (с.а.в.) бир жаноза олдидан ўтиб: "Роҳатланувчи ва ўлими сабабли бошқа кишилар роҳат олувчилар", дедилар. Саҳобалар: "Эй Аллоҳнинг расули! Роҳатланувчи ва ўлими сабабли бошқа кишилар роҳат олувчилар деганингиз нима ўзи", дейишди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): "Мўмин банда (ўлими билан) дунё машаққатидан роҳатланади. Фожир банда (ўлими билан) ундан бандалар, шаҳарлар, дарахтлар ва жониворлар роҳатланади", дедилар». Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат: "Дунё озорларию, машаққатларидан Аллоҳнинг раҳматига роҳат қилади", сўзи зиёда қилинган.
|