(...) Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади: “Набий (с.а.в.): “Жанозани шошилтиринглар. Агар (тобут ичидаги) солиҳ киши бўлса тезлатганингиз яхши. Агар бундан бошқа бўлса, яъни солиҳ бўлмаса ёмон кишини тезроқ гарданингиздан қўясизлар”, дедилар. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.
(...) Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (с.а.в.): “Жанозани шошилтиринглар. Агар тобут ичидаги солиҳ киши бўлса, яхшиликка яқинлаштирган бўласизлар. Агар ундан бошқа бўлса, яъни тобут ичидаги солиҳ киши бўлмаса ёмонликни бўйнингиздан (тезроқ) қўйган бўласизлар”, дедилар.
|