Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Жаноза намози ҳамда унда қатнашишнинг фазилати хусусида

(...) Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ (с.а.в.): “Ким то жаноза намозини ўқиб бўлингунича иштирок этса, унга бир қийрот миқдорида савоб бўлади. Ким дафн этилгунича иштирок этса, унинг учун икки қийрот савоб бўлади”, деганларида, у зотга: “Икки қийрот қанча”, дейилди. Шунда у зот: “Икки улкан тоғ кабидир”, дедилар”.
Ҳадиснинг давомида: “Ибн Умар (р.а.) жаноза намозини ўқиб, сўнгра (уйларига) кетардилар. Қачонки Абу Ҳурайранинг юқоридаги ҳадислари етиб келганида у зот: “Биз кўплаб қийрот-қийрот савобларни зоя қилибмизку”, дедилар”.
Бу ерда юқоридаги ҳадис икки бор такрор келган. Фақат “Икки улкан тоғ каби” сўзидан кейинги зикр қилинмаган.
Абдул аъло ривоятларида “то ундан фориғ бўлмагунича”, дейилаган.
Абдураззоқнинг ривоятларида эса: “То лаҳадга қўйилгунича”, дейилган.

(...) Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади:
“Набий (с.а.в.): “Ким жаноза намозини ўқисаю, дафн этишда иштирок этмаса унга бир қийрот миқдорида савоб бўлади. Бордию дафн этишда ҳам иштирок этса икки қийрот миқдорида савоб бўлади”, деганларида, у зотга: “Икки қийрот нима?” дейилди. Шунда у зот: “У иккисидан энг кичиги, уҳуд тоғи кабидир”, дедилар.

(...) Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ (с.а.в.): “Ким жаноза намозида иштирок этса унинг учун бир қийрот миқдорида ажр бўлади”, дедилар. Абу Ҳурайра ушбу ҳадисни кўп зикр қилганларидан Ибн Умар (р.а.) Оиша (р.а.)га одам жўнатиб бу хусусда сўраганларида, Абу Ҳурайра (р.а.) айтган ҳадисларини тасдиқладилар. Шунда Ибн Умар (р.а.): “Бизлар кўплаб қийрот савоблардан маҳрум бўлибмиз”, дедилар”.

(...) Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади:
“Набий (с.а.в.): “Ким жаноза намозини ўқиса, унинг учун бир қийрот миқдорида савоб бўлади. Ким то қабрга қўйилгунича иштирок этса, икки қийрот савоб бўлади”, дедилар. Мен: “Эй Абу Ҳурайра! Қийрот нима?” десам, у зот: “Уҳуд каби” дедилар”.

(...) Довуд ибн Омир ибн Саъд ибн Абу Ваққос оталаридан (р.а.) ривоят қиладилар:
“Бу зот Абдуллоҳ ибн Умар ҳузурларида ўтиргандилар, айвонга соҳиби Ҳаббоб (р.а.) келиб: “Эй Абдуллоҳ ибн Умар! Абу Ҳурайра (р.а.) айтаётган нарсани эшитганмисиз. У Расулуллоҳ (с.а.в.)дан эшитган экан. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Ким уйидан жаноза учун чиқиб, жаноза намозини ўқиса, сўнгра дафн этилгунча иштирок этса, икки қийрот ажр бўлади. Ҳар-бир қийрот уҳуд тоғи каби бўлади. Бордию жаноза намозини ўзини ўқиб, сўнгра қайтиб кетса, бир уҳуд тоғи каби ажр бўлади”, деганлар”, деди. Буни эшитган Ибн Умар (р.а.) Ҳаббобни Оиша хузурларига жўнатиб, Абу Ҳурайра айтган ҳадис ҳақида суриштириб, Оиша нима жавоб қилишларини хабарини билиб, қайтишларини буюрдилар. Ибн Умар эса масжиддаги майда тошларни олиб, жўнатган элчилари қайтиб келгунича уларни қўлларида ўйнатиб турдилар. Элчи келиб: “Оиша (р.а.) Абу Ҳурайра рост сўзлабди”, дедилар”, деб хабар бергач, Ибн Умар (р.а.) қўлларидаги майда тошларни ерга уриб сўнгра: “Ҳақиқатда биз кўплаб қийрот савоблардан маҳрум бўлибмиз”, дедилар.

(...) Расулуллоҳ (с.а.в.) қуллари Савбондан (р.а.) ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ (с.а.в.): “Ким жаноза намозини ўқиса унга бир қийрот савоб бўлади. Агар дафн этишда ҳам иштирок этса, унга икки қийрот савоб бўлади. Қийрот уҳуд тоғи каби (ҳажмга) тенгдир”, дедилар”.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио