Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Хусуф намозидаги қабр азобининг зикри

(...) Амрадан (р.а.) ривоят қилинади:
“Бир яҳудий аёл Оиша (р.а.) ҳузурларига келиб, тиланчилик қилдида "Аллоҳ сизни қабр азобидан сақласин", деди. Шунда Оиша: "Эй Аллоҳнинг расули! Одамлар қабрда азобланадими?" дегандилар, Расулуллоҳ (с.а.в.) Аллоҳ номи билан у нарсадан паноҳ тилаб, сўнгра тонгларнинг бирида уловларига миндилар. Ўшанда қуёш тутилган эди. Оиша (р.а.): "Хотинлар билан масжиддаги ҳоналар орасидан чиқдим", дедилар. Шу пайт Расулуллоҳ (с.а.в.) маркабларида келиб, намоз ўқийдиган намозгоҳларида тўхтадилар. Ўринларидан турдилар, одамлар ҳам ортларида туришди. Узоқ қиёмда турдилар. Кейин рукуъ қилиб, у рукуъларини узоқ бажардилар. Сўнгра кўтарилиб, узоқ қиёмда турдилар. Буниси аввалги қиёмдан озроқ эди. Кейин рукуъ қилиб, ўша рукуъларини узун қилдилар. Бу ҳам аввалгисидан озроқ эди. Сўнгра бошларини кўтарганларида қуёш очилиб бўлган эди. Кейин у зот: "Мен сизларни кўрдимки, қабрда ҳудди дажжол фитналагани каби фитланасизлар", дедилар”.
Оиша (р.а.): "Мен Расулуллоҳ (с.а.в.) ни ана шундан кейин дўзах азоби ва қабр азобидан паноҳ тилаганларини кўрдим", дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио