Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Кусуф намозида жаннат ва дўзах ишлари кўрсатилгани хусусида

(...) Жобир ибн Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ (с.а.в.) замонларида, иссиқ шиддатли кунда, у зот саҳобалари билан намоз ўқиб, унинг қиёмини узун қилдилар. Ҳатто саҳобалар узун бўлганидан ўтириб олишди. Сўнгра рукуъ қилиб, уни ҳам узун қилдилар. Сўнгра бошларини кўтариб, уни ҳам узун қилдилар. Сўнгра рукуъ қилиб, уни узун қилдилар. Сўнгра бошларини кўтариб, уни ҳам узун қилдилар. Сўнгра икки сажда қилдилар. Сўнгра ўринларидан туриб яна аввалги каби амалларни бажардилар. У намоз тўрт рукуъ ва тўрт сажда бўлди. Сўнгра У зот: "Сизлар киритиладиган барча нарса менга кўрсатилди. Ундан жаннат ҳам кўрсатилди. Агар узумга қўл узатганимда олган бўлар эдим. (Ёки бир бош узумга қўл узатдим аммо қўлим етмади. Менга дўзах кўрсатилди. У ерда Бани исроиллик бир аёлни кўрдим. У бир мушук сабали азобланар эди. Чунки мушукни боғлаб қўйиб, уни овқатлантирмас эди. Ёки ердаги майсалардан ейишга қўйиб юбормас эди. Ва яна дўзахга Абу Сумома Амр ибн Моликни кўрдим, у дўзахда ичагини судраб юрар эди. Чунки улар қуёш ва ой буюк кишиларнинг ўлими сабали азобланади, дейишар эди. Аслида у қуёш ва ой Аллоҳнинг мўъжизаларидан бир мўъжизадир. Уни сизларга кўрсатилур. Агар мана шу иккиси тутилса то очиқ бўлгунича намоз ўқинглар", дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(...) Жобирдан (р.а.) ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ (с.а.в.) нинг ўғиллари Иброҳим вафот этган куни, у зот замонларида қуёш тутилди. Одамлар: "Иброҳим вафот этгани учун қуёш тутилди", дейишди. Набий (с.а.в.) ўринларидан туриб, одамларга олти рукуъ ва тўрт саждалик намоз ўқиб бердилар. Уни такбир билан бошладилар. Кейин қироатни бошлаб, уни узун қилдилар. Сўнгра рукуъдан бош кўтариб, яна қироатни бошладилар униси аввалгисидан озроқ бўлди. Сўнгра турганлари миқдорича рукуъ қилдилар. Кейин бошларини руркуъдан кўтариб, иккинчи қироатдан озроқ қироат қилдилар. Сўнгра турганлари миқдорича рукуъ қилдилар. Сўнгра рукуъдан бошларини кўтариб, саждага эгилиб, сажда қилдилар. Сўнгра ўринларидан туриб, яна учта рукуъ қилдилар. Бу рукуъларини аввалгиси кейингисидан узун бўларди. Рукуълари саждалари каби бўлар эди. У зот кечикиб кетдилар. Ортларидаги саф ҳам кечикиб қолди. Ҳатто биз у намозни тугатдик”.
Абу Бакр айтдилар. “У зот аёллар олдига бориб, тўхтадиларда, олдинга чиқдилар. Одамлар ҳам у зот билан бирга олдинга чиқишди. Ҳатто намозни адо этиб, у ердан жўнашга шайланганларида, қуёш тутилишидан аввалги ҳолатига қайтди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): "Эй одамлар! Албатта қуёш ва ой Аллоҳ мўъжизаларидан бир мўъжизадир. Бу иккови одамларнинг бирортасини ўлими учун тутилмайди. (Абу Бакр одамларни ўрнига башарият сўзи ишлатдилар). Агар сизлар ана шундай тутилишни кўрсангиз, то у тутилишидан тўхтагунча намоз ўқинглар. Сизларга нима ваъда қилинган бўлса у нарсаларни мана шу намозда кўрдим. Унда дўзах кўрсатилди. Уни иссиғидан ўзимга етиб қолишидан қўрқиб, орқага қадам қўйганимни кўрган пайтингиз ана шу эди. Ҳатто у ерда илмоқли ҳассани кўтариб юрган кишини кўрдим. У ичакларини дўзахда судраб юрар эди. У ҳожилар (мулкида) илмоқли ҳассаси билан ўғрилик қилар эди. Агар эгаси билиб қолса, ҳассамга илиниб қолди, дер эди. Бордию, эгаси билмай қолса, қўлига киритган нарсани олиб кетар эди. Ҳатто мушук эгаси бўлган аёлни ҳам ўша дўзахда кўрдим. У аёл ўша мушукни боғлаб қўйиб, ердаги қурт-қумурсқаларни ейишга қўйиб юбормагани учун мушук ўлиб қолган эди. Сўнгра жаннат кўрсатилди. Олдинга қадам ташлаганимни кўрган пайтингиз ана шу эди. Ҳатто ўрнимдан туриб, унинг мевасидан олишни хоҳлаб, қўлимни чўздим. Бундан мақсад сизларга кўрсатиш эди. Кейин бундай қилмаслигим даркорлиги менга аён бўлди. Нима ваъда қилинган бўлса мана шу намозда уни кўрдим", дедилар.

(...) Асмодан (р.а.) ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ (с.а.в.) замонларида қуёш тутилди. Мен Оишанинг ҳузурига кирсам, у намоз ўқиётган экан. Одамларга нима бўлдики, улар намоз ўқишмоқда? десам, Оиша боши билан осмонга ишора қилди. Мен: "Мўъжизами?" десам, у: "ҳа", деди. Расулуллоҳ (с.а.в.) қиёмни жуда узун қилганларидан ҳушимдан кетиб қолай дедим. Бас мешкобдаги сувни ёнимга қўйдим. Ва бошим ёки юзимга сув қуйдим. Расулуллоҳ (с.а.в.) намоздан бўшаганларида қуёш чиққан эди. У зот одамларга хутба ўқиб, ҳамду сано айтдилар. Ундан кейин: "Нима нарса кўрган бўлсам мана шу мақомимда кўрдим. Ҳатто жаннат ва дўзахни кўрдим. Менга ваҳий қилиндики, сизлар яқин кунларда қабрларингизда фитналанасизлар (Ёки масиҳ ад-Дажжол фитнаси каби фитналанасизлар) дедилар. Асло буни қайси бирини яъни, қабрдаги фитнами? Ёки дажжол фитнасими? Айтганларини билмайман, дедилар ровий.
Бас сизлардан бирингиз олиб келинадида, бу киши ҳақида нима дейсан? дейишади. Мўмин (ёки ишончи бор киши, бунда Асмо иккиландилар): "У киши Муҳаммад (с.а.в.) бўлиб, Аллоҳнинг Расулидирлар. У зот бизга ҳидоят билан келдилар. Биз у зотни сўзларини қабул қилиб, итоат этдик, деб уч марта айтишади. Ва унинг учун ухлагин, дейилади. Биз сени мана шундай ишончинг борлигини билар эдик. Сен солиҳ ҳолингда ухлагин, дейилади. Аммо мунофиқ ёки шак қилувчи: (Асмо бу ҳақда иккиландилар) "Бу киши кимлигини билмайман. Одамлардан эшитар эдим, Улар нимадир, дейишар эди. Мен ҳам шуни айта оламан", дейди.

(...) Асмодан (р.а.) ривоят қилинади:
Оишанинг (р.а.) ҳузурларига борсам, одамлар тик туришган экан. Оиша (р.а.) эса намоз ўқиётган эканлар. Мен: "Одамлар нима қилишмоқда", дедим... деб ҳадисни юқоридагидек давом эттирдилар.

(...) Урвадан (р.а.) ривоят қилинади:
Бу зот: "Қуёш тутилди, деб айтганда "Касофат" сўзи ўрнига "Хасофат" ишлатгин”, дедилар.

(...) Асмо бинти Абу Бакрдан (р.а.) ривоят қилинади:
“Бир куни яъни, қуёш тутилган куни, Набий (с.а.в.) қўрқиб кетдилар. Чопонлари ўрнига аёлларини кийимини олган эканлар. Кейин чопонлари олиб берилди. Бир инсон келса, Набий (с.а.в.) рукуъ қилганларини ҳис қилмас эди. Яъни, қиём узун бўлганидан рукуъ қилганлар, деб айтмас эди.

(...) Ибн Журайж ушбу санаддагидек ривоят қилиб: "Узоқ қиёмда туриб кейин рукуъ қилдилар. Бир аёлга қарасам мендан кўра кексароқ ва яна бошқасига қарасам мендан кўра беморроқ экан”, дедилар.

(...) Асмо Бинти Абу Бакрдан (р.а.) ривоят қилинади: “Набий (с.а.в.) замонларида қуёш тутилиб қолди. Қўрққанларидан (уйдан чиқаётиб) аҳлияларини кийимини кийиб олдилар. Кейин ўзларини чўпонлари етказиб берилди.
Асмо айтадилар. “Ҳожатимни тугатиб, кейин келдимда, масжидга кирдим. Қарасам, Расулуллоҳ (с.а.в.) тик турган эканлар. Мен ҳам у зот билан бирга турдим. Қиёмни узун қилиб юборгандилар мен ўтириб олишни хоҳладим. Бир заифа аёлга қараб туриб, манави мендан кўра заиф бўлса (деб, ўзимга-ўзим) айтдимда, тик туравердим. У зот рукуъ қилиб, рукуъни узун қилдиларда, сўнгра бошларини кўтариб, қиёмни узун қилдилар. Ҳатто (ташқаридан) бирор киши келса (у зот қиёмда узоқ турганларидан) рукуъ қилмадилар, деб гумон қиларди”.

(...) Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ (с.а.в.) замонларида қуёш тутилиб қолди. У зот одамлар билан бирга намоз ўқидилар. Қиёмда шу қадар узоқ турдиларки, у Бақара сурасига тенг келар эди. Кейин узун рукуъ қилдилар. Сўнгра бошларини кўтариб, узоқ қиёмда турдилар. Буниси еса аввалги қиёмдан озроқ эди. Кейин узоқ рукуъ қилдилар. Бу аввалги рукуъдан озроқ эди. Кейин сажда қилдилар. Кейин узоқ қиёмда турдилар. Буниси аввалги қиёмдан озроқ эди. Кейин узоқ рукуъ қилдилар. Буниси аввалгисидан озроқ эди. Кейин бошларини кўтариб, узоқ қиёмда турдилар. Буниси аввалгисидан озроқ эди. Кейин узоқ рукуъ қилдилар. Буниси аввалгисидан озроқ эди. Сўнгра намоздан бўшаганларида қуёш чиқди. У зот: "Албатта қуёш ва ой Аллоҳнинг мўъжизаларидан бир мўъжизадир. У бирор кишини ўлими ёки туғилгани учун тутилмайди. Агар сизлар мана шундай тутилганини кўрсанглар, Аллоҳни зикр қилинглар", деганларида саҳобалар: Эй Аллоҳнинг Расули! Биз сизни бу жойингизда туриб, нимадир тановул қилганингизни кўрдик. Кейин эса тўхтаганингизни кўрдик", дейишди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): "Мен жаннатни кўрдим. Ундан бир узумни олдим. Агар уни олганимда сизлар ҳам ундан то дунё қолгунича ер эдингиз. Ва яна дўзахни ҳам кўрдим. Уни бугунги манзарадек ҳеч кўрмаганман. У ерни аксари аёллардан ташкил топган экан", дедилар. Саҳобалар: "Кофир бўлганларими? Яъни, Аллоҳга куфр келтирганлари учунми?", дейишди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): "Эрларига ва яхшиликларга ношукр бўлишгани учун у ерга тушишган. Агар сен аёллардан бирига бир умр яхшилик қилсангда сендан бирор (ёмон) нарса кўриб қолишса, улар сендан ҳеч яҳшилик кўрмадим, дейишади”, дедилар”.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат: "Сизни орқага тисарилганингизни кўрдим”, дейилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио