Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Кусуф намози ҳақида

(…) Оишадан (р.а) ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ (с.а.в.) даврларида қуёш тутилди. Бас у зот туриб одамларга имом бўлиб намоз ўқидилар. Қиёьда жуда узоқ турдилар. Сўнг рукуъ қилиб, рукуъда жуда узоқ турдилар. Кейин бошларини кўтариб,   қиёмда жуда узоқ турдилар. Бу аввалги қиёмдан узоқ эди. Сўнгра рукуъ қилиб, рукуъда жуда узоқ турдилар. Бу аввалги руъкудан озроқ эди. Сўнгра сажда қилдилар. Сўнгра ўринларидан туриб қиёмда узоқ турдилар. У аввалги қиёмдан озроқ эди. Сўнгра руъку қилдилар. Рукуъда узоқ турдилар. У аввалги рукуъдан озроқ эди. Кейин бошларини кўтариб, тик турдилар. Ва қиёмда узоқ турдилар. Бу аввалги қиёмдан озроқ эди. Сўнгра рукуъ қилдилар. У аввалги рукуъдан озроқ эди. Сўнгра сажда қилдилар. Сўнг намозни тугатдилар. Ўшанда қуёш очилган эди. Ундан кейин одамларга хутба қилдилар. Аллоҳга ҳамд сано айтгандан кейин: "Албатта, қуёш ва ой Аллоҳнинг оятларидан икки оятдир. Улар бировнинг ўлими учун ёки ҳаёти учун тутилмайдилар. Бас, қачон ўшандоқ бўлганини кўрсангиз, такбир айтинг, Аллоҳга дуо қилинг, намоз ўқинг ва сажда қилинглар. Эй Муҳаммад уммати! Аллоҳчалик ҳеч биров ўз бандасининг ёки чўрисининг зино қилишига рашк қилмайди. Эй Муҳаммад уммати! Аллоҳга қасамки, агар мен билганни билганингизда, албатта, оз кулиб, кўп йиғлар эдингиз" дедилар.
Моликнинг ривоятларида: "Албатта қуёш ва ой Аллоҳнинг мўъжизиларидан бир мўъжизадир", бўлиб келган.

(...) Ҳишом ибн Урва ушбу санад билан ривоят қилиб, унинг давомида қуйидагиларни зиёда қилдилар. Аммо баъд:
“Албатта қуёш ва ой Аллоҳ мўъжизаларидандир. Сўнгра яна  қўлларини кўтариб: "Аллоҳим етказдимми?" дедилар.

(...) Набий (с.а.в) ҳотинлари Оишадан (р.а) ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ (с.а.в) ҳаётлик пайтларида Қуёш тутилиб қолди. Расулуллоҳ (с.а.в) масжидга чиқиб, такбир айтдилар. Одамлар эса у зотнинг ортларида сафга туришди. Расулуллоҳ (с.а.в.) узун қироат қилдилар. Кейин такбир айтиб, узун рукуъ қилдилар. Кейин бошларини кўтариб: "Cамиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ, роббана лакал ҳамд", деб, сўнгра ўринларидан туриб, узун қироат қилдилар. У аввалги қироатдан озроқ эди. Кейин такбир айтиб, узун рукуъ қилдилар. У аввалги рукуъдан озроқ еди. Сўнгра яна: "Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ, роббана лакал ҳамд", дедилар. Сўнгра сажда қилдилар”.
Абу Тоҳир: "Сўнгра сажда қилдилар", дейилган сўзни зикр қилмадилар.
Кейин Расулуллоҳ (с.а.в) бошқа ракатда ҳам ўша каби амалларни бажардилар. Ҳатто тўрт саждалик бўлган тўрт ракатлик намозни охирига етказдилар. Тарқалиб кетишларидан олдин қуёш ойдинлашди. Сўнгра ўринларидан туриб, одамларга хутба айтдилар. Ва Аллоҳга, унинг учун лойиқ нарсалар билан сано айтиб, кейин: "Албатта қуёш ва ой Аллоҳнинг мўъжизаларидан бир мўъжизадир. У бирор кишининг ўлими ёки ҳаёти сабабли тутилмайди. Агар ана шундай бўлганини кўрсангизлар намозга шошилинглар", деб, яна у зот: "Аллоҳ у нарсани то аритмагунча намоз ўқийверинглар", дедилар.
Яна Расулуллоҳ (с.а.в): "Мана шу турган мақомимда сизларга ваъда қилинган барча нарсани кўрдим. Ҳатто ўшанда мени кўрганингларда жаннатдан бир шингил узум олишни ва уни сизларга тақдим этишни хоҳлаган эдим (аммо буни иложи йўқ эди). Ва яна жаҳаннамни кўрдимки, у бир-бирини (иссиғи билан) синдирар эди. Сизлар мени кечикканимни кўрдинглар. Чунки мен жаҳаннамда Ибн Луҳайни кўрдим. У урғочи туяларни бутларга атаган биринчи киши эди", дедилар.

(...) Оишадан (р.а.) ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ (с.а.в) замонларида қуёш тутилди. У зот жамоат бўлиб намоз ўқиш учун бир нидо қилгувчини юбордилар. Бас одамлар жамланишди. У зот олдинга ўтиб такбир айтдилар. Икки ракатда тўрт рукуъ ва тўрт сажда бажардилар”.

(...) Оишадан (р.а.) ривоят қилинади:
“Набий (с.а.в.) ой тутилгандаги намоз қироатида, жаҳрий овозда ўқидилар. Икки ракатли намозда тўрт рукуъ ва тўрт сажда бажардилар”.

(...) Ибн Аббосдан (р.а) ривоят қилинади:
“Набий (с.а.в.) икки ракатли намозда тўрт рукуъ ва тўрт сажда бажардилар”.

(...) Ибн Аббосдан (р.а) ривоят қилинади:
“Бу зот қуёш тутилган кундаги Расулуллоҳ (с.а.в)нинг намозлари ҳусусида ҳудди Урва Оишадан ривоят қилгандек гапириб бердилар”.

(...) Оишадан (р.а.) ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ (с.а.в.) даврларида қуёш тутилди. У зот одамлар билан узоқ тик турдилар. Кейин руркуъ қилдилар. Кейин тик туриб яна рукуъ қилдилар. Сўнгра яна тик турдилар. У зот икки ракатлик намозда уч рукуъ ва тўрт сажда бажардилар. Намозни ўқиб бўлганларида қуёш чиқиб бўлган эди. Агар у зот рукуъ қилсалар "Аллоҳу акбар", дер эдилар. Сўнгра рукуъ қилиб, ундан бош кўтарсалар "Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ", деб айтардилар. Бас у зот ўринларидан туриб, Аллоҳга ҳамду-сано айтиб кейин: "Албатта қуёш ва ой бирор кишининг ўлгани ёки туғилгани учун тутилмайди. Лекин у Аллоҳнинг мўъжизаларидан бўлиб, Аллоҳ у билан бандаларини қўрқитади. Агар қуёш тутилганини кўрсангизлар то у ўз ҳолига келгунича Аллоҳни зикр қилинглар.

(...) Оишадан (р.а.) ривоят қилинади:
“Аллоҳнинг набийси  олти рукуъ ва тўрт саждалик намоз ўқидилар (Яъни ҳар раъкатда уч рукуъ ва икки сажда қилдилар)”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио