Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ҳайит куни маъсият бўлмайдиган ўйин-кулгига рухсат этилгани хусусида

(892) 16. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Абу Бакр кирганларида, олдимда ансорийларнинг қизларидан икки қизча, Буос куни ансорлар айтган нарсани қўшиқ қилиб айтаётган эдилар. Икковлари қўшиқчи эмасдилар. Шунда Абу Бакр: "Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг уйларида шайтоннинг нағмаси бўляптими?! Деди. Ўша куни ийд куни эди. Бас, Расулуллоҳ (с.а.в.): "Эй Абу Бакр, ҳар бир қавмнинг байрами бор. Бу бизнинг байрамимиздир", дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат "икки қизча дуфф (доира) чалар эдилар" сўзи зиёда қилинган.

(…) 17. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Абу Бакр (р.а.) у (Оиша)нинг олдига Мино кунларида кирганида, унинг ҳузурида икки қизча қўшиқ айтар ва дуфф (доира) чалар эдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) эса, кийимларига бурканиб ухлаб ётар эдилар. Абу Бакр иккови (қиз)ни сўкиб, тўхтатди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): " Эй Абу Бакр! уларни тек қўйгин, бу кунлар ийд кунларидир", дедилар.
Оиша (р.а.): "Расулуллоҳ (с.а.в.) мени ридолари билан тўсиб турардилар, мен эса ҳабашларни ўйнашини томоша қилар эдим. (Ўшанда) ёш қиз бола эдим. Сизлар ҳам ўйинга қизиққан, ёш қизларга имкон беринглар", дедилар.

(…) 18. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) хонам эшиги олдида турганларини кўрдим. Қора ҳабашлар Расулуллоҳ (с.а.в.)ни масжидларида найзалари билан ўйнашар эди. Мен уларни томоша қилишим учун у зот ридолари билан мени тўсиб турардилар. Мен ўзим кўриб олгунимча, мен сабабли (ўша ерда) турдилар. Сизлар ҳам ўйинга ҳарис бўлган ёш қизлар ўйин-кулги қилишга имкон беринглар.

(…) 19. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) кирганларида ҳузуримда икки қизалоқ Буос куни куйлари билан қўшиқ айтишар эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) тўшакка ёнбошлаб, юзларини буриб олгандилар. Абу Бакр (р.а.) кириб, мени койий бошладилар. Ва: "Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларида шайтон нағмаси бўляптими?" дедилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) Абу Бакр (р.а.)га юзланиб: "У икковини тек қўй", дедилар. Қачонки у зот беэътибор бўлганларида, у икки қизга ишора қилдим. Шунда улар чиқиб кетишди.
Ҳайит куни эди. Қора ҳабашлар қалқон ва найзаларни ўйнашар эди. Ёки мен Расулуллоҳ (с.а.в.) дан сўрадим. Ёки у зот: "Томоша қилишни хоҳлайсанми?" дедилар. Мен: "Ҳа", дедим. У зот мени орқаларида турғиздилар. Юзим у кишининг юзларига тегиб турар эди. У зот бўлсалар: "Эй Бани Арфидалар яъни, Ҳабашлар! Давом эттиринглар" дедилар. Бу ҳол, то мен малол олгунимча давом этди. Кейин: "Бўлдингми?" дедилар. "Ҳа", дедим. У зот: "кетавер", дедилар.

(…) 20. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Ҳабашийлар келиб, ҳайит куни масжидда сакраб, рақс туша бошладилар. Бас Набий (с.а.в.) мени чақирдилар. Мен бошимни у зотнинг елкаларига қўйиб, уларнинг ўйинларига назар сола бошладим. Бу ҳол ўзим назар солишдан қайтгунимча давом этди", дейилган.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат "Масжидда", дейилган сўз зикр қилинмаган.

(…) 21. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Бу онамиз ўйнаётганларни (кўриб): "Уларни томоша қилишни хоҳлардим", деган эдим, Расулуллоҳ (с.а.в.):  ўринларидан турдилар, мен ҳам эшик олдига туриб, қулоқлари ва елкалари орасидан қарар эдим. Улар эса масжидда ўйнашар эди.
Ато: "форсми ёки Ҳабашми?" деганларида, Ибн Атиқ менга: "Балки ҳабашдир", дедилар.

(893) 22. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Қачонки Ҳабашлар Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларида найзалари билан ўйнашаётган эди, шу пайт Умар ибн Хаттоб кириб, майда тошларга қўл узатиб, у тошни уларга отдилар. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): "Эй Умар уларни тек қўй", дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио