(891) 14. Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. Умар ибн Хаттоб Абу Воқид ал-Лайсийдан Расулуллоҳ (с.а.в.) ни қурбонлик ва фитр куни ўқийдиган нарсалари хусусида сўрадилар. Абу Воқид (р.а.): "У икки (ракатда) "Қоф вал қуръанил мажид" ва "Иқтаробатис саъату ван шаққол қомар" сураларини ўқирдилар", деб айтдилар.
(…) 15. Абу Воқид ал-Лайсийдан (р.а.) ривоят қилинади. Умар ибн Хаттоб мендан Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳайит куни ўқиган нарсалари хусусида сўрадилар. Шунда мен: "Иқтаробатис саъату" ва "Қоф вал қуръанил мажид", ни ўқирдилар", деб айтдим.
|