(884) 13. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) қурбонлик ёки фитр куни чиқиб икки ракат (ҳайит) намозини ўқидилар. Ундан олдин ҳам кейин ҳам намоз ўқимадилар. Сўнгра аёллар олдига келдилар. У зот билан бирга Билол ҳам бор эди. У зот аёлларга садақа қилишни буюрдилар.
|