Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Икки ҳайит намози хусусидаги китоб

(884) 1. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Мен фитр ҳайити намозида Набий (с.а.в.), Абу Бакр, Умар ва Усмонлар билан бирга ҳозир бўлдим. Умарнинг барчаси хутбадан олдин намоз ўқиб, кейин хутба айтишар эди. Аллоҳнинг набийси (хутбадан) тушдилар. У зот қўллари билан одамларни ўтқизганларини гўёки кўриб тургандекман. Сўнгра (одамлар орасини) ёриб, ҳатто аёллар олдига келдилар. У зот билан бирга Билол ҳам бор эдилар. Шу пайт Набий (с.а.в.): "Эй Набий, қачон Сизнинг олдингизга мўъминалар келишиб, Сизга ўзларининг Аллоҳга бирон нарсани шерик қилмасликларига қасамёд қилсалар…" (Мумтаҳана-12) оятини тиловат қилиб, уни охирига етказдилар. Қачонки охирига етгач: "Сизлар ана шундаймисизлар?" дегандилар, фақат бир аёл: "Ҳа, Аллоҳнинг набийси! деб жавоб берди. У аёлдан бошқа бирон киши жавоб бермади. У жавоб берган аёлнинг ким эканлиги билинмас эди. Аёллар садақа қилишни бошлашди. Билол эса кийимларини ёйиб қўйиб, сўнгра: "Келинглар, ота-онам сизларга фидо бўлсин", деб айтгандилар, аёллар оёқдаги тақинчоқ ва узукларини Билолнинг кийимига ташлай бошлашди.

(…) 2. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Мен Расулуллоҳ (с.а.в.)га гувоҳлик бериб айтаманки, у зот хутбадан олдин намоз ўқиб кейин хутба айтардилар. Аёлларни кўрсалар уларга хутба эшитилмабди. Уларни олдларига бордиларда, эслатма тарзида ваъз ўқидилар ва садақа қилишга буюрдилар. Билол эса кийимларини ёзиб қўйган эдилар, аёллар эса узук, зирак ва шунга ўхшаш нарсаларни (ўша кийимга садақа қилиб) ташлашар эди.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(885) 3. Жобир ибн Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. Албатта Набий (с.а.в.) фитр ҳайити куни ўринларидан туриб, намоз ўқидилар. Намозни эса хутбадан олдин бошладилар. Кейин одамларга хутба айтдилар. Аллоҳнинг набийси хутбани айтиб бўлгач, (минбардан) тушдилар. Аёллар олдига келиб, уларга эслатма сифатида ваъз ўқидилар. У зот (ўшанда) Билолни қўлига суяниб олгандилар. Билол эса кийимларини ёйиб қўйгандилар. Аёллар эса садақаларини ўша кийимга ташлашар эди. Мен Атога: "У фитр кунини садақасимиди?" десам, у: "Йўқ, у ўша куни (оддий) садақа бўлиб, аёллар оёқдаги тақинчоқларни, (зирак, балдоқ, исирға ва узукларни кийимга) ташлашар эди", дедилар.
Мен яна Атога: "Ҳозирги кунда ҳам имом намоздан фориғ бўлгач аёллар олдига келиб, уларга эслатма маъносида ваъз ўқишга ҳақдорми?" десам, у зот: "Ҳа қасамки, албатта бу уларнинг бурчларидир. Нима учун бундай қилишмас экан", дедилар.

(…) 4. Жобир ибн Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. Ҳайит куни Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга намозда иштирок этдим. У зот хутбадан олдин азонсиз ва иқоматсиз намозни бошладилар. Кейин Билолга суянган ҳолда ўринларидан туриб, Аллоҳдан тақво қилишга буюриб, Унинг тоатига тарғиб қилдилар. Ва яна одамларга ваъз ўқиб, уларга эслатма бердилар. Сўнгра юриб аёлларни олдларига келдиларда, уларга ҳам ваъз ўқиб, эслатма бердилар. Ва: "(Эй аёллар) садақа беринглар, чунки сизларни кўпчилигингиз жаҳаннам ўтинидирсиз", дегандилар, аёллар орасидан юзи қора бир хотин туриб: "Нима учун (аёлларнинг кўпчилиги жаҳаннам ўтинидир) эй Аллоҳнинг расули!" деган эди, шунда Набий (с.а.в.): "Чунки сизлар шикоятни кўпайтириб, эрларингизни яхшиликларини билмайсизлар", дедилар. Бас аёллар тақинчоқларини садақа қилиб, Билолни кийимига зирак ва узукларини ташлашди.

(886) 5. Ибн Аббос ва Жобир ибн Абдуллоҳ ал-Ансорийдан (р.а.) ривоят қилинади. Бу икки зот: "Фитр кунидаги ва қурбон кунидаги (намозга) азон айтилмас эди. Сўнгра бу ҳақда сўраганимда, Жобир ибн Абдуллоҳ: "Фитр куни имом намозга чиққан пайтда ва чиқиб бўлганидан кейин ҳам азон ҳам, иқомат ҳам, нидо ҳам ва бошқа бирон нарса йўқ. У кунда нидо ҳам иқомат ҳам йўқ», дедилар.

(…) 6. Атодан (р.а.) ривоят қилинади. Ибн Аббос (р.а.) Ибн Зубайрга фитр куни намозга азон айтилмаслиги учун биринчи бўлиб байъат қилишлари учун одам жўнатиб, унга азон айтма, дедилар.
Ибн Зубайр (амирлик пайтларидаги) кунларида азон айтмадилар. Ва яна жўнатган кишилари билан бирга, хутба намоздан кейин эканини қўшиб жўнатдилар. Чунки авваллари шундай қилишар эди. Бас Ибн Зубайр хутбадан олдин намоз ўқидилар.

(887) 7. Жобир ибн Самурадан (р.а.) ривоят қилинади. Мен Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга бир марта эмас, икки марта эмас (балки кўп марта) азонсиз ҳамда, иқоматсиз икки ҳайит намозини ўқидим.

(888) 8. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.), Абу Бакр ва Умарлар икки ҳайит намозини хутбадан олдин ўқишар эди.

(889) 9. Абу Саид ал-Худрийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) қурбонлик ва фитр куни (одамлар олдига чиқиб) намоз ўқирдилар. Қачонки намоз ўқиб бўлгач, салом бериб, ўринларидан туриб, одамларга юзланардилар. Одамлар эса намозгоҳларида ўтиришар эди. Бордию бир гуруҳни қайсидир томонга жўнатиш хусусида (саволлар) бўлса, уни зикр қилардилар. Ёки ундан бошқа нарсага эҳтиёж бўлса, уларга буюрардилар. У зот: "Садақа қилинглар, садақа қилинглар, садақа қилинглар", деб айтардилар. Энг кўпини аёллар садақа қилар эди. Сўнгра у зот у ердан жўнаб кетардилар.
Иш мана шу тарзда давом этиб то Марвон ибн Ҳаким даври келди. Мен Марвон ибн Ҳакамни қўлини ушлашиб, намозгоҳга келдик. У ерда Касийр ибн Салт бор экан. У лой ва ғиштдан минбар қурибди. Марвон қўли билан мени тортиб, минбар томонга судрар эди. Мен эса уни намоз томонга тортар эдим. Ундаги ҳолатни кўргач: "Намоздан бошлаш керак, деган сўз қаерда қолди", десам, Марвон: "Эй Абу Саид! Сен билган нарса тарк қилинган", деди. Шунда мен: "Йўқ, жоним Унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, мен билган нарсадан яхшироғини олиб кела олмайсизлар", деб уч марта айтдим. Сўнгра у жўнаб кетди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио