Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Жумадан кейинги намоз

(881) 67. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Агар сизлардан бирингиз жумани ўқиб бўлса ундан кейин тўрт ракат (суннатни) ўқисин", дедилар.

(…) 68. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Агар жумадан кейин намоз ўқисанглар тўрт ракат намоз ўқинглар", деб айтдилар.
Амрнинг ривоятларида қуйидаги зиёда қилинган.
Суҳайл айтдилар. Агар бирор нарса сизни шошилтириб қўйса масжидда икки ракат, уйга қайтганингизда икки ракат ўқинг.

(…) 69. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Сизлардан ким жумадан кейин намоз ўқийдиган бўлса тўрт ракат ўқисин", дедилар.
Жарирнинг ҳадисларида "Сизлардан", дейилган талаффуз йўқ.

(882) 70. Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот агар жумани ўқиб бўлсалар уйларига қайтиб, икки ракат намоз ўқирдиларда, кейин: "Расулуллоҳ (с.а.в.) мана шундай қилардилар", деб айтдилар.

(…) 71. Абдуллоҳ ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Бу киши Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг нафл намозлари хусусида гапириб: "У зот жумадан кейин намоз ўқимасдан жўнаб, уйларида икки ракат намоз ўқирдилар.
Яҳё айтдилар. "Намоз ўқирдилар" ёки "албатта" (икки ракат ўқирдилар) деб ўқидим.

(…) 72. Солим оталаридан (р.а.) ривоят қиладилар. Набий (с.а.в.) жумадан кейин икки ракат намоз ўқирдилар.

(883) 73. Умар ибн Ато ибн Абу ал-Хувардан ривоят қилинади. Нофеъ ибн Жубайр бу кишини Намирнинг жияни Соибга жўнатиб, намозда Муовия бу кишида қандай нарса кўрганлари хусусида сўрадилар. Шунда Соиб: "Ҳа ҳақиқатда мен жума намозини алоҳида ажратилган меҳробда Муовия билан ўқидим. Қачонки имом салом бергач, ўрнимда турган ҳолимда намозни бошладим. Муовия у ерга киргач  (ҳолатни кўриб) одам жўнатиб: "Бу бажарган ишингни қайта қилма. Агар жумани ўқисанг, то гапирмагунингча ёки у ердан чиқиб кетмагунча улаб юборма. Чунки Набий (с.а.в.) бизни то гапириб ёки чиқиб кетмагунча намозни намозга уламасликни бурюганлар", деб айтдилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио