(879) 64. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.) жума куни бомдод намозида "Алиф лом мийм" (Сажда сураси)ни ҳамда "Ҳал атаа ъалал инсани ҳийнум минад даҳри" (Инсон сураси)ни ўқирдилар. Албатта Набий (с.а.в.) жума сурасида «жума» ва «мунофиқун» сураларини ўқирдилар. Бу ерда юқоридаги ҳадис икки марта такрор келган.
(880) 65. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.) жума куни бомдод намозида "Алиф лом мийм танзил" билан "Ҳал атаа…" сураларини ўқирдилар.
(…) 66. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.) жума куни субҳ намозининг аввалги ракатида "Алиф лом мийм танзил"ни, иккинчи ракатида эса "Ҳал атаа ъалал инсани ҳийнум минаддаҳри лам якун шайъам мазкуро" сураларини ўқирдилар.
|